RU

Последние новости

12:07Пике Ламин Ямалнинг майдондаги хатти-ҳаракатларини эътироф этди   0 11:40Хоселу: "Карвахаль "Олтин тўп"га лойиқ"  0 11:16Яқин ўтмиш юлдузи Хуан Мата "яшил қитъа"га йўл олди  0 10:55Футзал. Бугун дунёнинг энг кучли термасига қарши баҳс олиб борамиз  5 10:27Футзал. Парагвай терма жамоаси Тошкентга етиб келди  1 09:55Жаҳон чемпиони Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  12 09:26"Реал Мадрид"нинг яна бир асосий таркиб футболчиси ФИФА кунларида жароҳат олди  3 09:10Миллатлар лигаси. Португалия - Хорватия, Роналду терма жамоа сафидаги 131-голини урди  3 08:58Дахшатли нархлар. "Барселона" мухлисларга футболкаларни тарихдаги энг қиммат нархларда сотмоқда   4 08:30ЖЧ саралаши. Аргентина - Чили, Аргентина ўз уйида йирик ғалаба қозонди, Ди Мария терма жамоа билан хайрлашди  4 08:26Машариповнинг голи, Юсуповнинг қаҳрамонлиги. Ўзбекистон - КХДР учрашувидан ГАЛEРEЯ  3 07:59Роналду: "Португалиянинг Евро-2016даги ғалабаси жаҳон чемпионатидаги ғалабага тенг"  32 07:28Миллат қаҳрамонлари! ФИФАнинг энг кучсиз жамоаси тарихида илк бор расмий учрашувида ғалаба қозонди  8 01:47Миллатлар лигаси. Роналду 900-голини урган ўйинда Португалиядан ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:10Сенсация! Манчинининг Саудияси Индонезияни мағлуб қила олмади  6

Ўзбек футболи устига биринчи қор ёғди. Ўйин эса энди бошланади Новости

Ўзбек футболи устига биринчи қор ёғди. Ўйин эса энди бошланади

Матбуот соҳасида фаолият олиб борганлар яхши билишади, газеталар ёзда унча сотилмайди. Қишда эса учиб кетади. Совуқ кунда иссиқ чой ичиб, бир нималарни ўқиш одамларга ёқса керак.

Бугун биринчи қор ёғди. Яна икки кундан кейин катта эҳтимол билан Ўзбекистон Кубогининг финали қаҳратонда бўлиб ўтади. Финал ОФКнинг каттаси учун декабрга қолдирилди. Ўша катта ака иссиқ хонада, тўкин стол ёнида ўзи учун аҳамиятсиз футболни кўради. Сиз-у биз олдин дорихонага бориб, шамоллаш бошланмай туриб ичиладиган, бошланиб қолганида шимиладиган, ўтиб кетганида санчиб қилинадиган бир нималар олиб, истар-истамас стадионга борамиз. Шимнинг ичидан уч қават нарса кийиб, балки ёпинчиққа ўралиб ҳам олармиз.

Менга шунчаки қизиқ, футбол кўришдан бошқасига ярамайдиган об-ҳавода стадионга келмайдиган тошкентликлар, совуқ кунда финални кўриш учун келармикин? Ўйлайсизки, стадионга кириш пуллик бўлгани учун уларнинг оёғи стадиондан узилганди-ю, текин стадионга учиб келишларини кутишяптими? Йўқ, очдан ўлишнинг иложи анча кам бўлган Ўзбекистонда одамларни чипта нархи ўйлантираётгани йўқ. Улар шунчаки келганларига ачинмайдиган бир нима кўришни исташади. Ҳамма гап шунда.

Ишонаманки, раҳбарият келаси мавсумдан ҳаммасини бошидан бошлайди. Ҳозир ҳар нарсада уларни айблаш фикридан йироқман.


Келишлари учун шароит бўлгани яхши. Масалан, қулай об-ҳаво, иш вақтидан кейинги футбол, камида “Насаф” — “Пахтакор” ўйини каби жонли спектакль. Биз эса ҳозирча буларнинг барчасига қарши чиқдик: иш кунининг қоқ ўртасида ва албатта совуқ об-ҳавода футбол. Совуқда футболчилар очиқ ва ҳужумкор футболга жуда қийналишини ҳаммамиз биламиз. Бепул чипта билан мана шу камчиликларни хастпўшлашга уриндик. Оқибатда, футбол мухлислар учун ўйналади жумласини, у раҳбарлар учун ўйналмоқдага алмаштиришга мажбур бўлдик.

Ишонаманки, раҳбарият келаси мавсумдан ҳаммасини бошидан бошлайди. Ҳозир ҳар нарсада уларни айблаш фикридан йироқман. Баъзилари футболга энди кириб кўрди, айримлари у нима экани ҳақида билишни бошлади. Ўзгараётган қарорлар, инқилобий чиқишлардан асосан 1 та нарсани кўриб турибман: раҳбарият футболни ўзгартиришга, уни яхшилашга бел боғлаган. Нима қилиб бўлса-да, улар ўзбек футболини кўтаришни истамоқда. Бироқ сиз-у бизга маълумки, фақатгина истак билан иш битмайди. Ҳар қандай одамнинг аслида қандай экани, унинг истаклари ёки гап-сўзи билан эмас, ҳаракатлари билан ўлчанади. Янги мавсумдан бошлаб улар биз янги эдик, дея олмайди. Энди матбуот ҳам, бошқаси ҳам ишга бошқача ёндошади.  

Мен қишда газеталар кўпроқ сотилишига бежиз урғу бермадим. Бунинг яна битта яхши сабаби бор. Энди таҳлил кўпроқ бўлади, энди журналист зерикканидан ҳам қизиқроқ мавзу топишга ҳаракат қилади. Юқорида айтиб ўтганим каби, раҳбарият футболни оёққа турғазишни қанчалик истаса, журналист ҳам шунинг пайидандир. Бу йўлда мазкур икки қутб бирлашиши шарт эмас, умуман керак эмас бу нарса. Ҳамма ўз ишини билиб қилганидагина бир нимага эришиш мумкин бўлади. Буни тарих кўрсатиб турибди.

Асосан камчилик қидирмоқчи бўламиз. Бироқ унутманг, дўстлар, ютуқлар ҳақида оғзидан бол томадиган касбдошларимиз етарли.


Ҳа, тилимиз ёмон. Ҳамма нарсага бурнимизни суқамиз. Асосан камчилик қидирмоқчи бўламиз. Бироқ унутманг, дўстлар, ютуқлар ҳақида оғзидан бол томадиган касбдошларимиз етарли. Ҳамма бирваракайига улар сафига ўтиб, далада байрам қилсак, вақти келиб омборга ўтиб кетиб қолади.

Биз мажбурмиз ўз йўлимиздан юришга, бизда ҳуқуқ йўқ бир нималарни ўзгартириб юборишга ва биз мақола ёки чиқишларимизни одамларга мажбурлаб кўрсата олмаймиз. Кимга керак бўлса ўқийди, ёқмаса ўтиб кетаверади. Ва шу томонимиз билан ҳам устунмиз. Раҳбариятда эса бошқача, улар ҳал қилади кўп нарсани ва қолганлар шунга рози бўлишга мажбур этилади. Шу томони билан масъулиятнинг каттаси уларнинг бўйнида. Ўзбекистон Кубоги ўтаверсин, янги йилни кутиб олайлик. Ҳақиқий ўзгаришлар ва чиқишлар чамамда кейин бошланади. Бизни зерикиш қийин бўлган қиш кутиб турганини ҳозир сезмоқдаман.

Автор :
Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика