RU

Последние новости

01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39

Ўзбек футболи афсонаси, Хиросимадаги тарихий гол муаллифи Азамат Абдураимовни табриклаймиз Новости

Ўзбек футболи афсонаси, Хиросимадаги тарихий гол муаллифи Азамат Абдураимовни табриклаймиз

Бугун 27 апрель санасида кўплаб машҳур шахслар дунёга келган.

Улардан бири ўзбек футболи тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири, Хиросимадаги Осиё ўйинларида Жанубий Корея дарвозасига урилган тарихий гол муаллифи Азамат Абдураимов таваллуд кунини нишонламоқда. Тажрибали мутахассис 54 ёшни қарши олди.

Азамат Абдураимовнинг болалик йиллари асосан Москвада ўтди. Болалигида ҳоккей ва футбол билан шуғулланди. Якуний қарорни қабул қилишда эса барибир футболни танлади. Москва футбол мактаби тарбияланувичиси илк қадамларини ушбу жамоада ташлади. 1984 йилга келиб “Спартак” жамоасининг ёшлар жамоасига таклиф қилинди ва мураббийлар ўзини кўрсатиш учун имконият берилди. Етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун ЦСКА-2 жамоасига ижарага берилди. 



Маҳорати ва тажрибасини ошириб бораётган Абдураимов 1987 йилда Биродар Абдураимов мураббийлигидаги “Пахтакор” жамоаси сафига келиб қўшилади. Фаолиятининг юлдузли онларини бошидан кечираётган футболчи жамоада тўрт йил давомида тўп тепди ва 100дан ортиқ учрашувда 30дан ошиқ голлар урди. Бош мураббий Фёдор Новиков билан келиша олмагач 1991 йил яна “Спартак”ка қайтган ҳужумчи Россия Олий Лигасида бир нечта ўйин ўтказди. Захира ўриндиғига ўтириб қолгач клуб раҳбарларидан ўзини “Помир”га қўйиб юборишларини сўради. 1992 йилда аксарият жамоадошлари Сегрей Новиков ва Борис Кузнецовлар билан Бангладеш чемпионати қатнашчиси “Моҳаммедан” жамоасига йўл олади. У ерда 11та учрашувда 17та гол уриб чемпионат тўпурари ва рекордчисига айланади. Мана ҳозиргача Азамат Абдураимов ўрнатган рекорд янгиланмай келинмоқда. 



Орада қисқа муддат “Навбаҳор” ва МҲСКда ўйнагача Малайзиянинг “Паханг” клубига кўчиб ўтади. У ерда ҳам кўплаб голларни ўз ҳисобига ёздириб қўяди ва 28 ўйинда 17та гол натижасини қайд этади. Абдураимов у ердаги фаолиятини давом эттиришни истамайди ва Саудия Арабистонининг “Ал Ваҳда” клуби таклифини қабул қилади. 1996-1999 йиллар оралиғида қадрдон жамоаси “Пахтакор”да ажойиб мавсумларни ўтказди. Мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Унинг фаолиятидаги сўнги жамоаси Тошкент вилоятининг “Дўстлик” клуби бўлди. Мураббийлик фаолиятини биринчи лиганинг НБУ-Осиё клубида бошлади. Бироқ, тажрибасизлиги панд берди. 



Сўнг футзалда ҳам ўзини синаб кўришга эришди ва Ўзбекистон футзал терма жамоаси, “Ардус” жамоаларида фаолият юритди. 2004 йилда малакасини ошириш мақсадида Леверкузеннинг “Байер” жамоасида амалиёт ўтади ва кўникмаларини мустаҳкамлаб борди. 2008 йилда қудратли бўлиб бораётган “Бунёдкор” жамоасида бош директор лавозимида ишлади. 2009-2010 йилларда Самарқанднинг “Динамо” жамоасини бошқарди ва бир қатор футболчиларни кашф қилди. Унинг “Андижон” жамоасида фаолияти самарали чиқди дейишимиз мумкин. 2012 йилда жамоага тайинлангач маҳаллий футболчилар билан биргаликда клубни Олий Лигага олиб чиқди. 2018 йилда ўсмирлар терма жамоасини қўлига олган Абдураимов Осиё чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашиб мусобақа финал босқичига етаклади.



Ўзбекистон терма жамоасида 1992 йилда дебют қилган форвард 21 учрашувда 11та тўп киритишни уддасидан чиқди. Айниқса, 1994 йил Хиросимадаги Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Корея дарвозасига олис масофадан урган голи олтинга тенг ва тарихий гол бўлиб қолди. Мана неча йилдирки расмий турнирларда бу юрт вакилларини мағлуб этишни иложи бўлмаяпти.

Сайтимиз ижодкорлари номидан Азамат Абдураимовга соғлик саломатлик, кейинги мураббийлик фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика