RU

Последние новости

00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  1 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 00:00Лига 1. Ҳусанов ва "Ланс" "Ренн" меҳмони бўлмоқда, ПСЖ эса ўз уйида "Тулуза"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  11 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  14 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  1

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари Новости

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" посбони Раҳимжон Давронов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Яйпанликлар дарвозабони ортда қолган турда кўплаб сейвларни амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Маҳоратли футболчи фаол ҳаракатлари эвазига "Металлург" билан ўйинни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони бўлди.


"Нефтчи" ҳужумчиси Тома Табатадзе "Championat.asia" талқинида 8-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Тома Табатадзе "Насаф" билан ўйинда 2 та стандарт вазиятдан моҳирона равишда фойдаланди. Пенальтини тепишда совуққон ҳаракат қилган грузиялик легионер жарима зарбасини ҳам қойилмақом ижро қилди ва жамоасининг ғалабасида бош қаҳрамонга айланди (2:1). Шу билан бирга, Суперлигадаги голлари сонини 6 тага етказиб олди.


"Андижон" ҳужумчиси Рубин Хебайнинг "Пахтакор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Андижон" легионери "Пахтакор" билан учрашувда чамаси 20 метрдан зарба йўллаб, Санжар Қувватовни қийин аҳволда қолдирди ва ҳисобни тенглаштирди.


"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Фарғоналиклар ушбу турда ўз уйида "Насаф"ни мағлубиятга учратишди (2:1). Жамоа устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, "Нефтчи" биринчи даврани 3-ўринда тугатишида Левченконинг ўрни беқиёс.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика