Ойбек Рустамов: "Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижалар кўрсата оламиз"
31 авг 2022 22:15
Новости
Ойбек Рустамов: "Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижалар кўрсата оламиз"
Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар футболчиси Ойбек Рустамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Металлург"га қарши Бекободда жуда қийин ўйин бўлишини кутгандик. Шунга яраша тайёргарлик кўрган эдик. Ўйин қизиқарли бўлди. Мезбонлар ҳам анча яхши ҳаракат қилишди. Бу мавсум ҳар бир беллашув муросасиз кечмоқда. Биз ҳали олдимизда турган ўйинларда ижобий натижалар кўрсата оламиз.
Албатта, натижа икки томонни ҳам қониқтирмаслиги табиий. Тўғри, рақиб бизга нисбатан кўпроқ тўпни ўзида сақлади. Лекин гол бўлмагунича бирорта жамоани яққол устун бўлди, деб бўлмайди.
Бизда ҳам бир қатор вазиятлар юзага келди, улардан унумли фойдалана олганимизда, балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди", – дея сўзини якунлади Рустамов.
Похожие новости
07:35
Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин 0
Комментарии