Ойбек Рустамов: "Иштиёқ ва мухлисларимиз далдаси орқали ғалабага эришдик"
		
		02 окт 2021 11:16
        Новости	
	 
				 
				Ойбек Рустамов: "Иштиёқ ва мухлисларимиз далдаси орқали ғалабага эришдик"
Учрашувдан сўнг “Қўқон-1912” сафида биринчи голни киритган ярим ҳимоячи Ойбек Рустамов билан суҳбатлашдик.
- Ойбек, “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Очиғи, Ўзбекистоннинг бугунги кундаги биринчи рақамли жамоасига қарши тартибли ўйин кўрсатганимиз эвазига ғалаба қозондик. Ғалабамиз йўлида ҳарактер ва иштиёқ намойиш қилдик.
- Мазкур баҳсда дарвозларга 6та тўп киритилди. Голларга бой ўйин бўлишини кутганмидингиз?
- Йўқ албатта. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушгани учун очиқ футбол намойиш қилди. Бу эса ўйинни голларга бой кечишини таъминлади.

- Стадионга ташриф буюрган клубнинг ашаддий ишқибозларининг далдаси ҳам ғалабага ижобий таъсир кўрсатдими?
- Албатта. Футбол мухлислар учун. Айниқса, қўқон футболини ишқибозларсиз таассавур қилиш қийин. Бугунги ғалабамизда уларнинг ўрни бор. Мухлисларимиз ҳар бир вазиятимизда бизни қўллаб-қувватлаги учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.
- “Қўқон-1912” жамоаси “Пахтакор”га қарши ўйинда жорий мавсумдаги энг ёрқин ўйинини кўрсатди деб ўйлайсизми?
- Ҳаа. Жамоамиз мавсумдаги энг шиддатли, ёрқин ва ҳужумкор ўйинларидан бирини ўтказди.
- Гол киритган вазиятингиз хусусида нималарни айта оласиз?
- Ҳар бир футболчи гол уришни истайди. Мен ҳам гол уриб, жамоам ғалабасига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии