RU

Последние новости

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  0 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  25 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади Новости

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади

"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан 2015 йилнинг ёзида хайрлашмоқчи, дея хабар беради One World Sport мухбири Дункан Каслз.
Клуб президенти Сандро Росель ўзига ҳос бизнес режа тузиб чиққан. Унга кўра, аргентиналик футболчи учун энг кўп товон пули ишлаб олиш мумкин бўлган паллада сотиб юборилади.

"Барселона" бу трансфер орқали 200 миллион евро атрофидаги маблағни ишлаб олмоқчи. Агарда ушбу келишув амалга ошса, футбол тарихидаги трансфер рекорди янгиланади.

Мессининг клубдаги даражаси шунчалик ошиб кетдики, бу жамоада ички муаммолар вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Бунга мисол тариқасида Месси, Хосеп Гвардиола мураббийлиги пайтида машғулотларда қатнашишдан бош тортганлигини келтиришимиз мумкин. Бу билан Лионель мураббий чемпионат баҳсида ўзини алмаштирганидан норозилигини кўрсатмоқчи бўлган.    

Бундан ташқари, Росель футболчининг маош борасидаги истакларини ҳам инобатга олмоқда. Месси ойлик маошини кўтаришлари ва бу борада ҳам Криштиану Роналдудан ортда қолмасликни мақсад қилган. Бу эса Месси ва клуб вице-президенти Хавьер Фаус ўртасида очиқча можаро сабаб бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, Лионель ва унинг вакилларига шунингдек, "Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчи Неймарни сотиб олиш учун сарфлаган пул миқдори ҳам хуш келмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика