Оуэн ва Харгривз Фреднинг ўйинини танқид қилишди
04 окт 2019 12:55
Новости
Оуэн ва Харгривз Фреднинг ўйинини танқид қилишди
"Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчилари Майкл Оуэн ва Оуэн Харгривз "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Фреднинг ўйинини танқид қилишди.
Харгривз Фреднинг "Шахтёр"даги ўйинини эслади:
"Ўйлайманки, у яхши ўйинчи, лекин нимага бунақа ўйнаётганини тушунмаяпман. У "Шахтёр"да ажойиб ўйнар эди, шунинг учун "Манчестер Сити" уни сотиб олмоқчи эди. Буларнинг ҳаммаси қаерга кетди?
Оуэн унинг қайси позицияга кўпроқ мос тушишини тахмин қилиб кўрди:
"Мен учун у ўрта даражадаги ўйинчи. У ҳимояга яқин ўйнаса яхши бўлар эди. У кўпроқ ярим ҳимоядан кўра таянч позициясига мос тушади".
Эслатиб ўтамиз, кеча АЗ - МЮ ўйинида Фред асосий таркибда майдонга тушди ва ўйин якунда 0:0 ҳисобида якунига етди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии