RU

Последние новости

20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  0 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  8 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  86 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  13 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Ўткир Юсупов: "Наманганга ОЧЛни олиб келишни уддаладик, гуруҳ босқичида Карим Бензема тўп тепаётган жамоа тушишини истайман" Новости

Ўткир Юсупов: "Наманганга ОЧЛни олиб келишни уддаладик, гуруҳ босқичида Карим Бензема тўп тепаётган жамоа тушишини истайман"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси учун 22 август оқшоми муваффақиятли кун сифатида тарихдан ўрин олди.

Самвел Бабаян шогирдлари шу куни Қатарда ОЧЛ плей-офф учрашувида "Ал Вакра"ни доғда қолдиришни уддасидан чиқишди. Дониёр Абдуманноповнинг ягона голи "лочинлар"га ғалаба келтирган бўлса, Ўткир Юсупов шу куни бир неча маротаба жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Бугун мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Биз эса бу борада Ўткир Юсуповнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- Ғалаба билан табриклаймиз. Бу бутун Ўзбекистонни ғалабаси. Ўйин қандай таассурот қолдирди? Ўйиндаги бурилиш нуқтаси нима бўлди?

- Аввало бизни қўллаб-қувватлаган яқинларимиз, дўстларимиз,мухлисларимизга раҳмат айтишни истардим. Улар Қатарда ҳам, экран ортида ҳам бизга жон куйдиришди. Ниятимиз гуруҳ босқичига чиқиш эди. Наманганга ОЧЛни олиб келиш учун Қатарга бордик. Худога шукур юзимиз ёруғ бўлди. 

- Жамоанинг ўйинга режаси экстра-таймларгача бориш эдими? 

- Мезбон жиҳатдан ҳам улар ўйинни яхши бошлашди, кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди. Лекин биз жисмонан тарафлама кучли эдик. Уларда мавсум энди бошланди. Қизил карточкадан кейин эса ўйин назорати "Навбаҳор" томонига ўтди, ҳужумлар кўпайди. Якунда ўзимиз истаган натижага эришдик. 

- Қатардаги шароит ва жамоаларнинг даражасида фарқ катта. Битта ўйинга қаратилган эътибор ва тайёргарлик асосий планга чиқдими?

- Тўғри, Қатарда пул кўп, стадионларидаги шароитларни айтмаса ҳам бўлади. Бундай шароитларда тўп тепишни кўп жамоалар исташи табиий. Ҳар бир футболчи у ерда тўп тепишни орзу қилса керак. 

- Бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида Наманганга қайси юлдуз футболчи келишини истардингиз?

- Қандай рақиблар рўбарў келишини қуръада ташлангач кўрамиз. Саудия Арабистонидан Карим Бензема тўп тепаётган "Ал Иттиҳод" тушишини истардим. Чунки бу орқали жамоадошларимда умра амалини бажариб келиш имконияти юзага келади, деб ўйлайман. Яхши ният қилиб қоламан. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика