Ўтган йили "Машъал"да ўйнаган украиналик футболчи Қозоғистон клубига ўтди
25 мар 2023 17:17
Новости
Ўтган йили "Машъал"да ўйнаган украиналик футболчи Қозоғистон клубига ўтди
Ҳужумчи Микола Агапов энди Қозоғистоннинг "Акжайик" клуби шарафини ҳимоя қилади.
Бу ҳақда Уральск жамоаси матбуот хизмати хабар берди.
Профессионал фаолиятини "Десна" жамоасида бошлаган футболчи шу пайтга қадар Украина ва Туркиянинг турли клубларида ҳаракат қилган. Ўтган йили эса у Муборакнинг "Машъал" клубида ўйнади.
29 ёшли Агапов ўтган мавсум Ўзбекистон Про лигасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган эди.
Комментарии