RU

Последние новости

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  3 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Ўтган йил Толибжонов бошқарган ўйинларда "Металлург" юта олмаган Новости

Ўтган йил Толибжонов бошқарган ўйинларда "Металлург" юта олмаган

Бугун олий лигада 5-тур ўйинлари давом эттирилади.

Биз одатимизга кўра, 5-тур жуфтликларини бошқариб борадиган ҳакамларнинг ўтган мавсумдаги фаолиятига назар ташлаймиз.

16 апрель (шанба)
"МЕТАЛЛУРГ" – "ОБОД"
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов (Тошкент), Расул Фозилов (Наманган), Мўмин Мажидов (Наманган), Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р.Черников.

Олим Толибжонов ҳам тажрибали ҳакамларимиздан бири ҳисобланади. Ўтган мавсум олий лигада 16та ўйинни бошқарган Толибжоновга "Металлург"нинг сафардаги учта учрашуви ишониб топширилган. Эътиборлиси, "металсозлар" учта беллашувнинг иккитасида дурангга эришган бўлса, биттасида ютқазган.

2015 йил. "Металлург" иштирокидаги учрашувлар
СЎҒДИЁНА - МЕТАЛЛУРГ - 0:0
ПАХТАКОР - МЕТАЛЛУРГ - 3:2
ҚИЗИЛҚУМ - МЕТАЛЛУРГ - 1:1

"Обод" иштирокидаги учрашувлар
Йўқ
 
"БУНЁДКОР" – "ОЛМАЛИҚ"
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Р.Нўъмонов (Тошкент), Аҳмад Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.

Навоийлик Зокир Қодиров 2015 йил "Бунёдкор" иштирокидаги бошқарганида ўйинда фақат битта гол урилган. "Қалдирғочлар" "Динамо" ва "Қўқон-1912"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Локомотив"га ҳудди шу ҳисобда ютқазиб қўйган. "Олмалиқ" эса, ўз уйида "Қўқон-1912"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида устун келган.
 
2015 йил. "Бунёдкор" иштирокидаги беллашувлар
БУНЁДКОР - ДИНАМО - 1:0
ҚЎҚОН-1912 - БУНЁДКОР - 0:1
БУНЁДКОР - ЛОКОМОТИВ - 0:1

"Олмалиқ" иштирокидаги беллашув
ОЛМАЛИҚ - ҚЎҚОН-1912 - 2:1
 
"НАВБАҲОР" – "ШЎРТАН"
Ҳакамлар
: Владислав Цейтлин (Тошкент), Наби Рўзимов (Тошкент), Фаррух Ёрмуҳамедов (Тошкент), Равшан Копадзе (Фарғона).
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В.Штерн.

Тажрибали ҳакамларимиздан яна бир Владислав Цейтлин ўтган мавсум "Навбаҳор" иштирокидаги нақд (!) бешта ўйинни бошқарган. Учрашувларнинг учтаси худди бугунгидек Наманганда бўлиб ўтган. Аммо "лочинлар" учта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонган. "Шўртан" иккита ўйинини Цейтлин ҳакамлигида ўтказиб, ҳар иккала баҳсда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрган.  

2015 йил. "Навбаҳор" иштирокидаги учрашувлар
НАВБАҲОР - МАШЪАЛ - 0:2
НАВБАҲОР - ОЛМАЛИҚ - 2:2
МЕТАЛЛУРГ - НАВБАҲОР - 2:3
СЎҒДИЁНА - НАВБАҲОР - 2:0
НАВБАҲОР - ҚИЗИЛҚУМ - 2:1

"Шўртан" иштирокидаги учрашувлар
ҚЎҚОН-1912 - ШЎРТАН - 2:1
ОЛМАЛИҚ - ШЎРТАН - 3:1
 
"НЕФТЧИ" – "СЎҒДИЁНА"
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов (Навоий), Б.Қодиров (Бухоро), А.Қўлдошев (Бухоро), А.Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: А.Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н.Лутфулин.

"Нефтчи" 2015 йил Бобомуродов ҳакамлик қилган уч ўйининг иккитасида ғалаба қозонган. "Локомотив" билан ўз уйида бўлган баҳсда ютқазиб қўйган. "Сўғдиёна" ҳисобида битта учрашув бор. Ўша баҳс ҳам "Локомотив"га қарши Жиззахда бўлиб ўтган ва ўйинда "темирйўлчилар" уч очколик бўлишган.

2015 йил. "Нефтчи" иштирокидаги ўйинлар
НЕФТЧИ - МАШЪАЛ - 1:0
ҚЎҚОН-1912 - НЕФТЧИ - 1:2
НЕФТЧИ - ЛОКОМОТИВ - 1:2

"Сўғдиёна" иштирокидаги учрашув
СЎҒДИЁНА - ЛОКОМОТИВ - 1:3
 

Фурқатбек Нишонов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика