RU

Последние новости

21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  0 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  5 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  54 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  1 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  49 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   9 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  83 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  2 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  117 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 300 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1

Футболчи отаси қуролли ҳужум натижасида ҳалок бўлган ҳамда нотўғри татиуровка чиздирган Гватемала U-20 ўйинчиси Фигу ҳақида Новости

Футболчи отаси қуролли ҳужум натижасида ҳалок бўлган ҳамда нотўғри татиуровка чиздирган Гватемала U-20 ўйинчиси Фигу ҳақида

Унинг исмини "Реал" ва "Барселона"да порлаган португалиялик юлдуз шарафига Фигу деб қўйишган. Унинг отаси Алекс Монтано 38 ёшида Мексика билан чегарада вафот этди. Бир неча кундан сўнг гватемалалик футболчи жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

2004 йил колумбиялик футболчи Алекс Монтано дунёга келган фарзандига "Реал" ва "Барселона"да порлаган португалиялик юлдуз шарафига Фигу деб исм қўяди. Бугунги кунда Гватемала U-20 терма жамоасида ўз ўрнига эга бўлган болакай икки кундан сўнг Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

Гватемалалик истеъдодли футболчи ҳаётининг ҳар онида Мексика билан чегарадош Малакатанда жойлашган ресторанда номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужумда ҳалок бўлган отасини хотирлайди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, унинг отаси қурол контрабандаси ва одам савдоси билан шуғулланадиган халқаро жиноий наркотўдалар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган.

Колумбиялик Алекс Монтано 2002 йил Тинч океанидаги порт шаҳарча Буенавентурадан Гватемалага кўчиб келган. Унинг орзуси фарзандини машҳур футболчи сифатида шакллантириш эди. Гарчанд бу кунларни кўрмаган бўлса-да, ота орзусига қисман эришди: унинг ўғли тўп тепаётган Гватемала ёшлар терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. "Ушбу муваффақиятимни самоларда мени кузатиб турган отамга бағишлайман", деди Фигу саралаш босқичидан сўнг. Ҳаттоки, футболчи чап билагига мен жаҳон чемпионати ўйинчисиман деган татиуровка ҳам чиздирган, бироқ шошқалоқликка йўл қўйган, яъни унинг қўлида Индонезия ёзуви акс этиб қолган. Мундиал мезбонлиги эса ушбу мамлакатдан олиб қўйилиб, Аргентинага тақдим этилган.

Футболчининг айтишича, саралаш босқичининг дастлабки ўйинида Сальвадорга 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгач, уларнинг муваффақиятли натижа қайд эта олишига ҳеч ким ишонмай қўяди. Якунда эса гватемалаликлар ярим финалга қадар етиб бори, мундиал йўлланмасига эга чиқади. Шу жумладан, чорак финалда Мексика пенальтилар сериясига кўра мағлуб этилади. 

"Мураббий бизга ишонч билдириб, ҳамиша олға бошлаган. Бу ҳам ютуғимизнинг бир бўлагидир", дея қўшимча қилди чап қанот ўйинчиси.

Фигу ота маконида яшамаётган бўлса-да, яқинлари билан алоқада бўлиб туради. 

"Бобом, бувим, акам билан доимо телефон орқали мулоқот қилиб турамиз. Мен ҳеч қанон Колумбияда бўлмаганман, бироқ қачондир у ерга ташриф буюриб, яқинларим билан учрашишни орзу қиламан".

Унинг отаси 2012 йилнинг декабрида 38 ёшида кўз юмган.

"Отамнинг ўйинларини кўрдим. У жуда кучли зарбага эга эди ҳамда моҳирона финтлар ишлата оларди. Менинг ўйинимни кузатганлар жисмоний куч ва тезлик жиҳатдан отамнга ўхшашимни айтишади. Отамдан кўп нарса ўрганолмадим, чунки биз бирга кўп вақт яшашга улгурмадик".

Ҳозирда жаҳон чемпионатида иштирок этаётган футболчи бир кун келиб, отасининг орзубини рўёбга чиқариш мақсадида чемпион бўлишга қаттиқ бел боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Гватемала учрашуви Тошкент вақти билан 27 май куни соат 02:00 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика