RU

Последние новости

17:16Ван Дейк: "Ливерпуль" билан янги шартнома борасида ҳеч қандай янгилик йўқ"  0 16:50Сон Хён Мин "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолади  0 16:28Ғузордан Тошкентга юриш қилган Муҳриддин Зоиров янги жамоаси ҳақида нима деди?  0 16:02Бруну Фернандеш: "Ливерпуль" билан дуранг ўйнаганимиздан хафаман"  6 15:42Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим"  1 15:28"Ман Сити" ярим ҳимоячиси "Фулхэм"га кўчиб ўтиши мумкин  1 15:05"Бунёдкор" лагеридан гапирамиз. Таркибга янги футболчи келди. Анвар Ғофуров "Сурхон"га кетди  1 14:36Расман: Искандар Шойқулов "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  2 14:21Фарҳод Бекмуротов: "Андижон" яратган тарихни ҳеч ким ўчиролмайди"  8 14:10Расман: Муҳриддин Зоиров - "Локомотив" футболчиси!  0 13:39"Хоразм" янги мавсумда Суперлигада иштирок этадими?  18 13:15ПСЖ, МЮ ва "Арсенал" Душан Влаховичга қизиқмоқда  0 12:49Эшитдик-да! "Олимпик"нинг тақдирига ойдинлик киритилди  12 12:35ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади  1 12:15"Нефтчи" Туркияда Руминия, Сербия, Косово ва Македония клубларига қарши ўйнайди  3

Отабек Валижонов: “Навбаҳор”га қайтиш ниятим йўқ эмас” Новости

Отабек Валижонов: “Навбаҳор”га қайтиш ниятим йўқ эмас”

Ўз вақтида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси таркибида ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Отабек Валижонов ҳозирда легионер сифатида фаолиятини хорижда давом эттирмоқда.

Хабарингиз бўлса керак, 30 ёшли футболчи ўтган йили Бангладеш чемпионатига қўчиб ўтганди. Шу муносабат билан куни-кеча Отабек билан боғланиб, хориждаги фаолияти ва келгуси режалари ҳақида суҳбатлашдик.

- Ёдингизда бўлса Ўзбекистондаги сўнгги жамоам ҳозирча “Сўғдиёна” бўлиб турибди. 2017 йил Жиззахда маълум муддат ўйнадим. Кейин оёғимдан жиддий жарохат олиб сафдан чиққандим. Ушбу жарохатдан тўлиқ фориғ бўлиб, кейин яна астойдил майдонга қайтишни ўйлаб даволандим. Биласиз, жарохатдан кейин спорт формангиз кўнгилдагидек бўлмайди ва табиийки бошқа клублардан чорловлар кескин пасайиб кетади. Менда ҳам деряли вариант йўқ эди. Шунинг учун ҳеч иккиланиб ўтирмасдан Бангладеш клубидан бўлган таклифни қабул қилдим. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, уйда жамоасиз юришни маъқул топмадим. Футболчиларни хориж клубларига ўтишида амалий ёрдам бериб келаётган танишим бор эди. Шу инсон менга ҳам бир неча маротаба хориждан таклифлар бўлаётганини айтиб, ўзимни синаб кўришим кераклигини билдирди.

- Бангладешдаги фаолиятимга келадиган бўлсак, чемпионат савияси ёмон эмас. Об-ҳавонинг иссиқлигини айтмаганда, ҳаммаси яхши кечмоқда. БЖМС жамоаси шарафини ҳимоя қиляпман. Ушбу жамоа Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрининг клуби ҳисобланади. Жамоани англиялик мураббий бошқармоқда. Ҳозирда БЖМС чемпионатда 13та жамоа ичида 6-ўринни эгаллаб турибди. Маҳаллий аҳолини футболга бўлган қизиқиши юқори дейиш мумкин. БЖМС да мендан ташқари яна 3 нафар Камерун ва Нигерия каби африка давлатларидан ҳам легионерлар келиб ўйнашмоқда.

- Клуб менга яшаш учун алоҳида уй берган. Баъзида жамоа қароргоҳида қолиб истиқомат қилишим мумкин. Маълум муддатга дам берган пайтларда эса уйга кетаман.

- Бу ерда чемпионат июнь ойида якунланади. Яширмайман олдимда 3-4та вариантлар бор. Лекин мен Ўзбекистонга қайтишим ҳам мумкин. Биласизми наманганлик бўлганим учун “Навбаҳор”нинг ашаддий ишқибозлари мен билан боғланиб, жамоага қайтишимни сўрашади. Лекин бу биргина мухлисларнинг ёки менинг истагим билан амалга ошмайди. Аввало мураббий ва раҳбарият ўзи истаб, жамоага таклиф этса кейин боришим мумкин. Наманганда олдин ҳам ўйнаганман. “Навбаҳор” таркибида ўйнаб, озми-кўпми мухлисларга танилдим. Агарда яна жамоага қайтиш имкони бўлса, “Навбаҳор”га бажонидил ёрдам берган бўлардим.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика