RU

Последние новости

16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  2 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  44 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2

Отабек Шукуров: “Халқимизнинг ишончини оқлашимиз лозим” Новости

Отабек Шукуров: “Халқимизнинг ишончини оқлашимиз лозим”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров “Футбол Экспресс” нашрига интревью бериб, унда бўлажак Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик борасида тўхталиб ўтди.
“Биринчи марта 17 ёшлилар ўртасидаги мундиалда қатнашганимдан кейин жаҳон чемпионатининг қандай нуфузли мусобақа эканини ҳис қилганман”, дейди Шукуров. “Ўшанда Гондурас терма жамоасига мағлуб бўлганимиз менга қаттиқ алам қилган. Ўтган йили Осиё Чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритганимиздан бери бутун эътиборимни Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган турнирга қаратганман. Тайёргарлик жараёнига жиддий эътибор беряпмиз. Олдимизда турган Жаҳон Чемпионатида аввал эриша олмаган натижаларимизга эришишимизни истайман”.

“Кўпчилик гуруҳимизда Германия фаворит эканини айтмоқда. Албатта, улар кучли ва чиндан ҳам фаворит. Аммо бундай мусобақада ҳар қандай ўйин ҳам оғир ўтади. Жаҳон чемпионатига ҳамма бошқача тайёргарлик билан келади. Таиландда ўтган мусобақада Гондурас олимпия терма жамоамизни мағлуб этганди. Фижи ҳам оддий рақиб эмас. Йиғинлар давомида барча жамоаларнинг ўйинларини кўриб, ўрганиб боряпмиз. Ҳамма нарса ўз қўлимизда. Ўйлаган мақсадимизга эришиш учун барча имкониятларимиз бор. Халқимиз ишончини оқлашимиз лозим”, дея Отабек рақиблар ва Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик борасидаги фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати Янги Зеландияда, 30 май куни старт олади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика