RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Отабек Шукуров: "Футболчи сифатида ҳеч қачон ўзимдан қониқмасам керак" Новости

Отабек Шукуров: "Футболчи сифатида ҳеч қачон ўзимдан қониқмасам керак"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманганда ўтадиган Осиё Кубоги саралаш босқичи "С" гуруҳи учршувларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун терма жамоамиз йиғинига келиб қўшилган Ўзбекистон термаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров бир нечта саволларимизга жавоб қайтарди.

- БАА чемпионатида "Шаржа" клуби билан 2-ўринни олдингиз. Бу билан сизни табриклаймиз. Умуман олганда, якунланган мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Катта раҳмат. Айтганингиздек, мавсумни кумуш медал билан якунладик. Мавсум бошида мураббийлар алмашинуви рўй берди. Ўшандан кейин чемпионликка ҳаракат бўлди, бироқ барибир "Ал Айн"га ета олмадик. Президент Кубогида ҳам финалга чиқдик, аммо президент вафот этгани туфайли у қолдирилди. Клубимизнинг асосий мақсади – Президент Кубогини қўлга киритиш.

- Индивидуал натижаларингиздан қониқдингизми?

- Футболчи сифатида ҳеч қачон ўзимдан қониқмасам керак. Чунки кўп нарсани ўйлайсиз, лекин озгинасига етишасиз. Алҳамдулиллоҳ, Аллоҳ энг яхшисига лойиқ кўради.  

- Ўтган мавсум якунида ёзган постингиздан сўнг кўпчилик, ҳатто сайтимиз ҳам сизни "Шаржа" билан хайрлашди, деб ёзганди. Лекин мана бир мавсум ўйнадингиз. Ушбу мавсум "Шаржа"даги сўнгги мавсумингизми?

- Профессионал футболчи сифатида ҳали бир йиллик шартномам бор. Ҳозир бу ҳақда гапиришим сал нотўғри бўлади. ИншаАллоҳ, кучлироқ чемпионатда ўйнашни ният қилганман. Буни олдиндан ният қилиб келганман. Аммо ҳали 1 йиллик келишув борлиги учун ҳозир аниқ бир нарса деёлмайман.

- Узоқ муддатли мавсумдан сўнг терма жамоа сафига келиб қўшилдингиз. Олдинда кутиб турган рақиблар, Намандаги ўйинлар хусусида нима дея оласиз?

- Термамиз йигитлари кеча йиғилишган. Бугундан биз ҳам келиб қўшилдик. Терма жамоада ўйнаш катта масъулиятни талаб қилади, ватан ва халқ шаъни туради. Футболчи сифатида бунга жиддий қарайман. Футболда олдиндан ютиб бўлмайди. Астойдил тайёргарлик кўриб, керакли натижани қўлга киритамиз. Учрашувлар ўз уйимизда – Наманганда ўтяпти. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Эртага Ўзбекистонда U-23 Осиё Кубоги старт олади. Укаларингизга қандай тилакларингиз бор? Мусобақа ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шундай катта мусобақа Ўзбекистон мезбонлиги остида ўтишидан хурсандмиз. Олимпиячиларимизга бўлган эътибор ҳам катта. "Олимпик" жамоаси ўтган мавсумда Про лигада ўйнаб, муносиб натижага эришди ва мана Суперлигада ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Бизнинг давримизда бундай бўлмаган. Шунақа қарор қабул қилган кўп давлатларни биламан. Бу жуда ҳам муҳим. Чунки терма жамоа бир йилда 5 марта йиғилгани қаерда-ю, бир йил давомида бир жамоа бўлиб ўйнагани қаерда.

ИншаАллоҳ, укаларимизга омад тилаймиз. Осиё Кубогини Олимпиадага йўлланма берувчи саралаш учрашувидек қабул қилиб ҳаракат қилишларини кутамиз. Уларнинг асосий вазифаси – Олимпиадага чиқиш. Жамоага бу йўлда омад тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 4 июнь куни чартер рейс орқали Наманганга учиб кетади.

Шукуров ва Ўрунов келди. МТЖнинг "Бунёдкор"даги машғулоти қандай ўтди?

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика