Отабек Шукуров БАА клубига ўтди
23 дек 2017 22:25
Новости
Отабек Шукуров БАА клубига ўтди
"Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини хорижда давом эттирадиган бўлди.
БААнинг "Шаржа" клуби эркин агент мақомидаги Отабек Шукуров билан 1,5 йиллик шартнома тузди. Бу ҳақда championat.asia "Шаржа" клубининг твиттердаги расмий саҳифасига таяниб хабар берди.
"Шаржа" клубига 1966 йилда асос солинган. Ўз уй ўйинларини Шаржа шаҳридаги "Sharjah Stadium"да ўтказади. Сиғими - 11073 томошабин. Айни пайтда жамоани Абдулазиз Муҳаммад бошқариб бормоқда.
Клуб 5 марта БАА чемпиони бўлган. 8 бор БАА Президенти кубоги соҳибига айланган. Бир марта БАА Суперкубогида ғолиб бўлган. Айни пайтда клуб сафида Сезар Пинарес (Чили), Веллитон (Бразилия) ва Вагнер Виейра (Бразилия) каби легионерлар бор.
Бу мавсумда "Шаржа" 11та турдан сўнг 10 очко билан 12та клуб орасида 9-ўринда бормоқда.


Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии