RU

Последние новости

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик" Новости

Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Бухоро"га қарши бу жамоанинг охирги ўйинларини кўриб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб асосан узун тўп тўзатишлар билан ўйнашини билардик. Қарши ҳужумларда ва стандарт вазиятларда эҳтиёт бўлишимиз кераклигини йигитларга уқтиргандик. Ва тезкор гол уриш кераклигини айтгандик. Жамоамиз ҳаракат қилди, аммо "Бухоро" дарвозабони бир неча бор голдан қутқарди.

- Бугун "Машъал"га айнан нима етишмади?

- Шижоат, ўйинга чанқоқлик етишмади. Ҳаракат қилдик, кўп вазиятлар бўлди, лекин барибир шижоатни кўрмадим. Рақиб 10 киши бўлиб қолганидан кейин футболчиларимиз энди осон ютамиз деб ўйлашди чоғи.

- "Машъал" хавфли зонада боряпти, шундай паллада футболчиларга шижоат етишмаслиги ғалати эмасми?

- Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз ва "Бухоро" билан қандай баҳс кечишини ҳам билардик. Лекин рақиб жамоа ўз жарима майдончаси яқинида "автобус" қўйгач гол уриш қийин бўлди. Тезкор тўп киритганимиз ҳам футболчилар руҳиятига таъсир қилди. Аммо тўп назорати кўпроқ биз томонда бўлди.

- "Машъал" гол ўтказиш бўйича "Шўртан"дан кейин иккинчи ўринда боряпти. Ҳимояда қандай кемтикларни кўряпсиз?

- Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик. Ҳар ҳолда охирги учрашувларда кўп гол қўйиб юбормаяпмиз.

- Сардор Абдураимов майдонни тарк этаётганида унда норозилик кайфияти сезилди.

- Менимча, гол ура олмагани унинг жаҳлини чиқарди. Бу табиий ҳолат, чунки ютишни хоҳлагандик. Лекин Сардор билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+1   
01 окт 01:10:38
Nodirbek Axmedov
Оташ, шогирдларинг осонликча ютамиз деб уйлашди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика