RU

Последние новости

22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  4 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  48 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  8 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3

Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди" Новости

Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бу ўйин биз учун жуда муҳим эди. Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди. Ҳам дерби мақомида кечгани билан қизиқ бўлди. Қўлга киритилган ғалаба билан барча муборакликларни табриклайман.


- Иккала таймда икки хил "Машъал"ни кўрдик.

- Бу - футбол ва футболда ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин. Биринчи тайм 2:0 ҳисобида олдинда бориб бироз эркинликка берилдик. Эсингизда бўлса, "Динамо" билан ҳам шундай бўлганди ва ўшанда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик. Якунда эса ғалаба қозона олмагандик. Бугун ҳам шундай воқеа такрорланмаслиги учун диққатни йўқотмасликка ҳаракат қилдик.


- "Шўртан"га неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Ғузорликларда ҳам яхши жамоа ва яхши ёшлар бор. Улар ҳам яхши ўйин кўрсатяпти. Турнир жадвалининг пастки ўриндалиги ҳеч нимани англатмайди. Футбол ўйнаган жамоа борки барибир хато қилади.


- Рақиб сиз кутган футболни намойиш этдими?

- Биз "Шўртан" бор кучини бериб ҳаракат қилишини билардик. Шунга яраша йигитларга агрессив футбол намойиш этиш ва кўпроқ прессинг қилишни уқтиргандик. Асосийси ютиб олдик. Лекин барибир камчиликлар бор ва булар устида ишлаймиз. Вазифамиз Суперлигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш.


- Хумоюн Муртазоевнинг ҳозирги ҳолати қандай?

- "Сўғдиёна" билан ўртоқлик учрашувида Хумоюн Муртазоев, Сардор Абдураимов ва Дмитрий Яшинда енгил жароҳат бўлгани боис майдонга туширмагандик. Уларни бугунги беллашув учун асрагандик. Ҳозир эса бу футболчиларимизнинг ҳолати яхши.


- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз?

- 2016-2017 ёки ундан олдинги давр футболи пайтида сафарга борганда қўрқиб турардик. Жамоалар айниқса ҳакамликдан чўчирди. Ҳозир эса яхшики вазият ўзгарди. Ҳозир жамоангиз кучли бўлса уйда ҳам, сафарда ҳам юта олади. Ҳакамлик бизда янги даражага чиқди. Қолаверса ВАР пайдо бўлди. 


- Агар "Машъал" уй учрашувларини Муборакда ўтказиб келганида очколар сони ҳозиргидан кўпроқ бўлармиди?

- Менимча, ҳа. Чунки бежизга уйда деворлар ҳам ёрдам беради дейишмайди. Уйда ўйнаш барибир бошқача. Футболчилар ҳам ўзларини анча зўр ҳис қилади. Тўғри, стадион бўйича камчиликлар бор, вақти келиб ҳаммаси барҳам топади деган умиддаман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика