Отабек Жўрақўзиев: «Ўйин қийин кечишини билардик, шунга яраша тайёргарлик кўрдик»
30 авг 2022 16:04
Новости
Отабек Жўрақўзиев: «Ўйин қийин кечишини билардик, шунга яраша тайёргарлик кўрдик»
«Ўйин кийин кечишини билардик. Шунга яшара тайёргарлик кўрдик. Ҳозир Супер лигада осон ўйинлари ўзи йўқ, хар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушмоқда. «Сўғдиёна»ни ўйинларини кўриб чиқдик, ҳар бир ҳаракатларини ўргандик. Уларнинг камчиликларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Ажойиб ғалабамиз билан барча жамоадошларим ва мухлисларимизни табриклаб қоламан», - деди Отабек.
Сизни вингер сифатида биламиз. Бугун асосан ҳужум ортида ҳаракат қилдингиз. Бу сизга қанчалик қийинчилик туғдирди?
Бугун кўпроқ ҳужумчи ортида ҳаракат қилдим, менга бу унча қийинчилик туғдирмади. Чунки бизнинг ёшимизда ҳар бир футболчи ҳар хил позиция ўйнаб тажриба тўплагани яхши.
Асосан 90 дақиқа ҳаракат қиладиган Жўрақўзиев бугун захирага олинди. Бу чарчоқ билан боғлиқми?
Голдан сўнг бир нечта хатоларга йўл қўйдим, шунингдек чарчоқ ҳам сезила бошлади. Захирадан майдонга тушганлар яхши қўшилиб кетишди.
Комментарии