RU

Последние новости

20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  2 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  3 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  10

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳожимат Эркинов легионер бўлишга тайёр эди" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳожимат Эркинов легионер бўлишга тайёр эди"

Яқинда юртимиз яшил майдонлари мезбонлик қилган U-23 Осиё Кубогида ажойиб ўйинлар кўрсатган Ҳожимат Эркинов легионерга айланмоқда.

21 ёшли вингер фаолиятини Москванинг "Торпедо" жамоасида давом эттиради. Бу борада эксперт сифатида ёшлар мураббийи Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Йигитларни ўзига ҳам айтдим. Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этишди. Париж Олимпиадасига тайёрланаётган жамоа Осиё Кубоги орқали катта тажриба орттирди. Ҳожимат Эркинов, Ҳусайн Норчаев, Жасур Жалолиддиновга президентимизнинг берган эътибори яхши бўлди. Қолган футболчилар ҳам шунга қараб интилишади. Ҳожиматни кетишига келсак, кўриниб турибдики, даражаси Ўзбекистон чемпионати даражасидан ўсган. У билан кўп мулоқот қиламан. Пул ишлаш бўйича унда зўр таклифлар бор эди. Устозлари билан маслаҳатлашиб, пулни эмас, трамполинни, футболчи сифатида ўсадиган клубни танлади. Муҳими, у ерда ўйинини топиб олиб, 1-2 йилда кўзга кўринадиган ҳолатга келиши керак. Россия чемпионати ажойиб танлов.

Ўйлайманки, менталитетга кўникиб кетади. Табиатан оғир-босиқдек кўринади. Биринчи мураббийи Станислав Кудряшов бўлган. Мослашишда, тилда муаммо бўлмайди. Жуда киришимли бола. Кетишидан олдин президент қўлидан медаль олиш катта мотивация беради. Масъулиятни ҳис қилади. 

Хожимат индивидуал кучли футболчи. Йўқ жойдан ўйинни кучайтиради. Жамоавий ўйин чиқмаган паллада индивидуал ҳаракатлари билан натижа келтира олади. Унинг учун хурсандман. Қайсидир маънода Ҳожимат легионер бўлишга тайёр эди", – деди мутахассис.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика