RU

Последние новости

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" Новости

Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасурбек Жалолиддинов Саудия Арабистони мағлуб этилган учрашувдан сўнг (2:0) сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрганимизга қарамай, биз кутгандан кўра қийинроқ бўлди. Саудия билан ўзаро ҳисоб китобимиз бор эди. Якунда, Ўзбекистон "battle"да ғолиб бўлиб чиқди. Шундай натижалар қайд этишда давом этамиз.

- Саудиялик футболчилар бугун айнан сизга қарши жуда кўп провокациялар қилишди. Бундай вазиятларда ҳиссиётларга берилмаслик ва совуққон бўлиш қанчалик қийин бўлди?

- Бош мураббийимиз учрашув олдидан бизни огоҳлантириб қўйган эди. Араб футболчиларининг ўзини бундай тутиши биз учун янгилик эмас. Саудия Арабистони футбол ўйнаса биздан кучсизроқ эканлигини билган. Шу сабабли, улар футбол ўйнаш эмас рақиб ўйинини бузиш билан банд бўлишди. Тоза футбол ўйнасак биз рақибдан устун эканлигимизни ҳис қилиб турган эдик. Саудияликларда футбол ўйнаш учун барча шароитлар бор, аммо улар майдонда бошқа ишлар билан банд бўлишди. Саудияликлар биздан қўрқанни сабабли майдонда жанжал ва провокациялар қилишни бошлашди ва шу сабабли улар мағлуб бўлди деб ўйлайман.

- Кейинги рақибимиз Индонезия ҳақида нималар дея оласиз?

- Индонезия терма жамоаси Жанубий Корея ва Австралия каби жамоаларни мағлуб этди. Бу эса уларнинг кучлилига исбот бўла олади. Рақибни ҳурмат қиламиз ва уларга қарши тайёргарлик кўришни бошлаймиз.




Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика