RU

Последние новости

23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  0 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  1 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  20 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  61 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  3

Отабек Ғуломхўжаев: Европа биз учун янги чақириқ ва биз рақибларимиздан чўчиётганимиз йўқ Новости

Отабек Ғуломхўжаев: Европа биз учун янги чақириқ ва биз рақибларимиздан чўчиётганимиз йўқ

Бугун — 10 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:00 да Ўзбекистон U17 терма жамоаси Шотландия U18 га қарши беллашувда майдонга тушади.

Учрашув олдидан бўлиб ўтган танишув маросимида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев иштирок этди. Мутахассис шотландларга қарши ўйин анча қизиқарли кечишини айтиб ўтди. Боиси мазкур рақиб Ўзбекистон учун янгилик бўлади, шунингдек, катта эҳтимол билан Шотландия термаси ҳам рақибидан нима кутишни билмайди.
 
“Ҳа, рақибларимиз биздан бир ёшга катта. Ҳа, улар Европанинг кўзга кўринган жамоалари. Аммо айтишим керакки, биз уларга яхшигина бош оғриқ бўла оламиз. Йигитларим ўйинга тайёр деб айта оламан”, — деб гап бошлади Отабек Ғуломхўжаев.
 
“Биз учун натижа муҳим эмас, буни ЎФА раҳбарияти ҳам айтиб ўтган. Муҳими европалик футболчилар тезлигига яқинлашиш, улар орқали камчиликларимиз ва нозик нуқталаримизни аниқлаб олиш. Бундай рақибларга қарши ўйинлар ўсишимизга катта ёрдам беради. Бизда ҳаяжон ёки ҳадиксираш йўқ. Биз ҳар қандай жамоа билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қиламиз”.
 
Отабек Ғуломхўжаев йиғиннинг Европада ўтаётгани масаласи борасида ҳам фикр билдирди: “Термаларимиз араб жамоалари билан, Шарқий Осиё вакиллари билан ўйнашга мослашиб бўлишди. Айни вақтда ЎФА олиб бораётган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Европа йиғинлари мана шу минтақа жамоаларига яқинлашиб олиш учун ҳам жуда керак. Майли, мағлубиятлар бўлсин, майли камчиликларимиз яққол кўринсин. Муҳими уларни шундай бартараф этайликки, кейинроқ Осиё майдонларида бизга осон бўлсин”.
 
2018 йилги мавсумда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзи учун янгилик бўлган Марокаш, Сенегал, Уругвай қарши термаларга қарши ўйинларда майдонга тушди. Ўзбекистон U23 термаси эса Кения билан тўқнаш келди. Олдинда ёшларимизни Шотландия, Бельгия ҳамда Францияга қарши учрашувлар кутиб турибди. Ўсмирларимиз эса Ла Лига иштирокчиси бўлган “Эйбар” клубининг U15 жамоасига қарши ўйнайди. Бу каби йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари 2019 йилги мавсумда ҳам давом этади.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика