RU

Последние новости

14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  3 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2

Ўсмирларимиз Тошкентда, Испанияда турнирда иштирок этади Новости

Ўсмирларимиз Тошкентда, Испанияда турнирда иштирок этади

"Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлган ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев терма жамоамизнинг тайёргарлик режаси ҳақида айтиб ўтди.
"Октябрда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни январдан бошладик. Босқичма-босқич тайёргарликни олиб бормоқдамиз. Январда Тошкентда йиғинлар ўтказган бўлсак, февралда БАА да йиғин ўтказиб тўртта назорат учрашувини ўтказдик. Иккита ўйинни БАА ўсмирларига қарши ўтказдик. Улар ҳам Жахон чемпионатида иштирок этади. Шундан сўнг Туркияга ўн кунлик йиғин ўтказдик. У ерда асосан клублар билан назорат учрашувлари ўтказдик. Россия биринчи лигаси, Украина лигаси вакиллари билан учрашувлар ўткадик. Туркиядан қайтгандан сўнг Тошкентда бир ҳафталик йиғин ўтказиб сўнг мана июнь ойида Тунисда йиғин ўтказиб, у ерда иккита назорат учрашуви ўтказдик. Менда мана шу икки учрашув жуда катта таассурот қолдирди. Тунис Африка қиътасидан учинчи ўринда жаҳон чемпионатига йўл олган жамоадир. Биринчи ўйинда мағлуб бўлсак ҳам улар билан бир хил ўйнадик. Ҳеч қандай устун тарафи йўқ эди. Уларда фақат жисмоний жиҳатдан гавдалироқ экан шунга қарамай камчилиги ҳам кўп эди. Ўша учрашувда мағлуб бўлсак ҳам мен болалардан хурсанд бўлдим. Улар яхши ҳаракат қилишни ва бир нечта имкониятлар содир эта олди. Иккинчи учрашувда эса биз ғалаба қозондик. Чунки уларни камчиликлари кўриб қолди. Мен айтмоқчиманки бу ёшдаги барча терма жамоалар тенг имкониятга эга бўлди. Ҳамма давлатда бир хил бўлади ва фақат тўғри йўналтирилса ва тўғри тактика танланса ғалаба қозонса бўлади. Ҳамма жамоани камчилигини топса бўлади. Бу ёшдаги ҳамма терма жамоадан яхши натижа кутса бўлади".

"Ҳозирда терма жамоалар маркази билан иш олиб борилмоқда. Августда Тошкентда кичик турнир ташкил этамиз. Унда иккита жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар билан даврали турнир бўлиб ўтади. 26 август куни Абу-Дабида қуъра ташлаш бўлиб ўтади. Шунга қараб биз сентябрда Австрияга бориб у ерда Австрия ўсмирлар терма жамоаси билан иккита назорат учрашув ўтказамиз. Сентябрнинг охирида эса Испанияда йиғин ўтказамиз. У ерда кичик турнир бўлиб ўтади. Бизни ҳам таклиф этишди. У ерда жаҳон чемпионатига чиққан терма жамоалардан уч-тўрттаси йиғилиб учрашувлар ўтказади".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика