RU

Последние новости

23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  2 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  0 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  1 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  2 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  13 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  21 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  15 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  169 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1

Ўсмирларимиз ҳали расман гуруҳдан чиқишгани йўқ Новости

Ўсмирларимиз ҳали расман гуруҳдан чиқишгани йўқ

Ўзбекистон ўсмирлари Марокаш билан дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор.
Кўпчиликни битта савол қизиқтирмоқда "Ўзбекистон гуруҳдан чиқдими?".

Ўсмирларимиз ҳисобида 4 очко бор. Агар сўнгги турдан сўнг Ўзбекистон учинчи ўринни олса энг яхши кўрсаткичга эга бўлган тўрт жамоа орасига кира олиши керак. Яъни иккита гуруҳда учинчи бўлган жамоанинг кўрсаткичи биздан паст бўлиши лозим.

Ҳозиргача тўртта гуруҳда иккита тур бўлиб ўтди. "D" квартетида биз учун яхши ҳолат содир бўлди.


  Жамоа Ў
Ю Д М Т Н О
1 Япония
2 2 0 0 4 1 6
2 Тунис
2 2 0 0 3 1 6
3 Россия
2 0 0 2 0 2 0
4 Венесуэла
2 0 0 2 2 5 0

Сўнгги турда Россия ва Венесуэла ўзаро баҳс олиб боришади. Ғолиб уч очокга эга бўлади. Бу дегани ушбу гуруҳдаги учинчи ўринни олган жамоа 4 очкоси бор бўлган Ўзбекистондан пастда бўлиши аниқ. Биздан кўрсаткичи паст бўлган битта жамоа аниқ.


Иккинчи жамоа номи фақат 23 октябрь куни ёки ундан кейин маълум бўлиши мумкин. "A" гуруҳидаги вазият билан танишинг:


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т

Н

О

1

Бразилия

2

2

0

0

12

2

6

2

Гондурас

2

1

1

0

4

3

4

3

Словакия

2

0

1

1

3

8

1

4

БАА

2

0

0

2

2

8

0


 
Сўнгги турда Словакия - БАА, Бразилия - Гондурас учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турда БАА ғалаба қозонса ёки камида дуранг ўйнаса Ўзбекистон ўша лаҳзада кейинги босқичга чиқади.

Демак, ўсмирларимиз учинчи турни ўтказмадан аввал кейинги босқич масаласини расман ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун БАА учинчи турда мағлуб бўлмаслиги лозим.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика