RU

Последние новости

23:35Англия - Босния ва Герцеговина. Таркиблар билан танишинг  0 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  3 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  11 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  7 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  4 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  1 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  3 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  12 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  27 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  9 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  6

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чиққан барча жамоалар аниқланди Новости

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чиққан барча жамоалар аниқланди

17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА давлатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олган сўнгги икки жамоа номи ҳам маълум бўлди.
Европа қитъасидаги чемпионатнинг гуруҳ ўйинлари якунланди. Бунгача Кўҳна қитъадан ўсмирлар ўртасидаги мундиалга борадиган тўртта жамоа номи аниқ эди -  Словакия, Швеция, Россия ва Италия. Кечаги гуруҳ босқичи якунлангач қолган икки йўлланма ҳам ўз эгасини топди. Демак, Австрия ва Хорватия ўсмирлар терма жамоалари ҳам БААдаги мундиалда Европа қитъаси шарафини ҳимоя қилишади.   

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2013да иштирок этадиган барча жамоалар:

Мезбон: БАА
Осиё: Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ироқ.
Конкакаф: Мексика, Панама, Канада, Гондурас.
Африка: Кот д'Ивуар, Нигерия, Тунис, Марокаш.
Конмебол: Аргентина, Венесуэла, Бразилия, Уругвай.
Европа: Словакия, Швеция, Россия, Италия, Австрия, Хорватия.
Океания: Янги Зеландия.

Йўлланмага эга бўлган жамоалар орасида Ироқ, Марокаш, Венесуэла, Швеция ва Россия ўсмирлари биринчи бор ўсмирлар ўртасидаги (U17) жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 26 август куни Абу Дабида қуръа ташланади. Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё қитъаси чемпиони сифатида қуръа ташлаш жараёнида 1-саватчадан ўрин олишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика