RU

Последние новости

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  3 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  42 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

Осиёнинг ўзбекистонлик энг яхши мураббийи ҳаёт бўлганида бугун 65 ёшни қарши оларди Новости

Осиёнинг ўзбекистонлик энг яхши мураббийи ҳаёт бўлганида бугун 65 ёшни қарши оларди

Бугун сўлим ёз фаслининг биринчи куни ва у ўзбек футболи солномасида турлича эсга олинади.

1955 йилнинг 1 июнь куни жонкуяр мураббий Маҳмуд Раҳимов дунёга келган. Агар Маҳмуд ака ҳаёт бўлганларида бугун 64 ёшга тўлардилар. Шавқатсиз ўлим мураббийликда машҳурлик чўққисига чиқиб келаётган Маҳмуд Раҳимовни орамиздан эрта олиб кетди. 1999 йилнинг 24 декабрь куни миллий терма жамоамизнинг ўша пайтдаги бош мураббийи мудҳиш автоҳалокат сабаб бу дунёни тарк этди.




Ёдингизда бўлса, Маҳмуд Раҳимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1999 йили Осиё Кубоги-2000 саралаш баҳсларини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, якунда финал босқич йўлланмасини қўлга киритганди. Мамлакатимизнинг бош жамоаси Раҳимов қўл остида жами 7 та ўйин ўтказган. Олтита учрашувда ғалаба ва бир ўйинда мағлубият қайд этилган. Ягона мағлубият Таиланд (0:1) терма жамоасидан қабул қилинган. Абу-Дабида ўтган саралашда кетма-кет 4 та ғалаба қўлга киритилган. Мағлуб этилган орасида мезбонлар ҳам бор эди. Миржалол Қосимовнинг ажойиб узатмасидан сўнг Максим Шацкихнинг БАА дарвозасини қандай ишғол қилгани кечагидек ёдимизда. Ушбу ғалаба терма жамоамизни Осиё Кубоги-2000 финал босқичига олиб чиққанди. Маҳмуд Раҳимов муваффақиятли кечган БААдаги ўйинлардан бир ойча ўтиб, автоҳалокатга учрайди. Осиё Футбол конфедерацияси вафотидан сўнг Маҳмуд Раҳимовни 1999 йилнинг "Энг яхши мураббийи" деб эълон қилади.

Шундай кунларда Маҳмуд Раҳимовни эсга олдик. Охиратингиз обод бўлсин, Маҳмуд ака.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика