RU

Последние новости

16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   0 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  6 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  0 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  16 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  10 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   13 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  8

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда! Новости

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!

Ўзбек футболи фахрийси, 2007 йилда Осиёнинг энг яхши мураббийи, узоқ йиллар давомида мураббий ва футболчи сифатида фаолият юритган ва юртимизда ушбу соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшган Рауф Талгатович Инилеев 75 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида юбилей тадбири бўлиб ўтди. Унда ЎФА раҳбарияти ҳамда футболимиз фахрийлари иштирок этишди.

Рауф Инилеев ўзининг профессионал фаолиятини 1973 йил бошида футболчи сифатида бошлаган. 1975 йилга қадар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида тўп тепган ва кейинги йилларда “Меҳнат” (Жиззах), “Старт” (Тошкент) ва “Стар” (Жиззах) клубларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолиятини 1989 йилда “Ёшлик” (Жиззах) клубида бошлаган. 1993 йилда Тошкентда янги ташкил этилган “Чилонзор” жамоасига таклиф этилиб, 1996 йилгача шу ерда фаолият юритган. 1997 йилда “Сўғдиёна” клубига бош мураббий этиб тайинланиб, 2000 йилгача клубни бошқарган. Кейинчалик “Шўртан”, “Андижон”, “Бухоро”, “Сўғдиёна”, “Махтаарал” (Қозоғистон) ва “Обод” клубларида ҳам бош мураббий бўлган.

2006 йил бошида Рауф Инилеев Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Ўша йили у жамоа билан Қатарда ўтказилган Осиё ўйинлари чорак финалида иштирок этди. 2006-йил охирида Инилеев Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлди ва 2007 йилги Осиё кубогида жамоа бош мураббийи сифатида мусобақада чорак финалга қадар етиб борди. Шу йили Рауф Талгатович Ўзбекистон ва Осиё Кутбол Конфедерацияси томонидан “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб эътироф этилди.

Учрашув давомида Рауф Инилеевнинг фаолияти ёдга олинди. Унинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилди. Тадбир якунида миннатдорчилик рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика