RU

Последние новости

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   0 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  4 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  4 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  20 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Осиё ўйинлари ғолиби Шуҳрат Мақсудов 50 ёшга тўлди Новости

Осиё ўйинлари ғолиби Шуҳрат Мақсудов 50 ёшга тўлди

1994 йил, 16 октябрь. Хиросима. Осиё ўйинлари финал учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси илк расмий катта турнирдаёқ бош соврин учун курашда Хитойни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашув бош ҳаками япониялик Масаёши Окада финал ҳуштагини чалди. Ўзбекистон Осиё ўйинлари ғолиби, барча бир-бирини қўчоқламоқда, ҳамма хурсанд. Шу пайт терма жамоа аъзоларининг ичидан бир йигит Ўзбекистон байроғини баланд ҳилпиратганча стадион бўйлаб югура кетди.

Байроғимиз шу қадар мағрур ҳилпирадики бундай лаҳзаларни олтинга тенглаштириш мумкин эди. Мана шу йигит бугун 50 ёшни қарши олмоқда. Бу сиз-у, бизга таниш бўлган, “Пахтакор” ва “Нефтчи” жамоаларининг суюкли ўйинчиси Шуҳрат Мақсудов. 

Шуҳрат Мақсудов 1970 йил 14 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сағбон кўчасида Мирусмон ака  ва Зулҳумор опалар оиласида таваллуд топган. Мирусмон ака ўз вақтида жисмоний тарбия соҳасида республикамизнинг етакчи ўқитувчиларидан бири бўлиб “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” нишонига сазовор бўлганлар. Зулҳумор опа узоқ йиллар мобайнида  Тошкент чинни заводида фидокорона меҳнат қилганлар. Қаҳрамонимиз аввалига Тошкент шаҳридаги 139, кейинчалик Тошкент туманидаги 6-мактабда таълим олган. ЎзДЖТИ ҳамда Тошкент халқ хўжалиги инситутларини якунлаган. Шуҳрат 10 ёшга қадам қўйганида Мирусмон ака Чиғатойдаги футбол мактабига олиб борди. Буни қарангки бахтга қарши футбол мактаби раҳбари Акмал Азизхўжаев Мирусмон ака билан бир мактабда ўқишган экан.

Буни Шуҳрат Мақсудов қуйидагича эслайди: “Раҳматли отам Қорақамиш даҳасидаги “Чиғатой” футбол мактабига олиб боргандилар. У ерда мени таниқли ёшлар мураббийи Юрий Госпадарчук қабул қилиб олганди. Биласиз, бу мутахассис дўстим Миржалол Қосимовнинг ҳам биринчи мураббийи ҳисобланади. Юрий Госпадарчук қўл остида футболдаги илк қадамларимни қўйганман десам муболаға бўлмайди. 1987 йил 10 синфни тамомлаганимдан сўнг “Пахтакор” жамоасининг ўринбосарлар таркибига таклиф қилишган. Ўша пайт жамоада Биродар Абдураимов ва Фёдор Новиковлар фаолият олиб борарди. Болалигим “Чорсу” майдонидан тепароқда Сағбон кўчасида ўтган. Уйимизнинг томидан шундоққина “Пахтакор” стадиони прожекторлари кўриниб турарди. Стадион томонга қараб, "Қачонлардир менга ҳам ўша ерда ўйнаш насиб қилармикан?" деб орзу қилардим. Раҳматли отам футболнинг ашаддий ишқибози бўлганлар. "Болам, "Пахтакор"да ўйнасанг, орзуим ушаларди", деб дуо қилардилар. Шу гаплари ҳамон қулоғим остида жаранглаб турибди. Шукрки, отам иккимизнинг орзуларимиз ушалди. Инсон бир нарсага эришгандан кейин мақсади яна катталашиб бораверар экан. Ўзбекистон миллий термаси таркибида майдонга тушишни хоҳлагандим, ниятимга етдим. Бош жамоамиз либосида ўйнадим, байроғимизни халқаро майдонда кўтариш насиб этди. Бундан жуда ҳам хурсандман”.

Йигитлик бурчини ўташ мақсадида армия хизматига отланган Шуҳрат Мақсудов у ерда ҳам футболни ташлаб қўймади. Икки йил Ангрендаги АСК жамоаси таркибида майдонга тушди ва 1990 йилда “Пахтакор”га қайтди. Мустақилликнинг дастлабки йиллари, жамоадаги молиявий қийинчиликлар сабаб аксарият футболчилар ўзларига бошқа жамоа топиб кетиш илинжида юрарди. Аммо, мана шундай муаммоларга қарамасдан Шуҳрат “Пахтакор”ни оғир дамда ташлаб кетгиси келмади. Республикамизда 1992 йилдан бошлаб  мустақил Олий лига баҳслари ўтказила бошланди. Айнан шу даврда унинг ўйинида ўсиш кузатилди. Шу йили у 12та тўпга муаллифлик қилди. Кейинги мавсумда Шуҳрат ўзига ҳос рекорд ўрнатди, 16та учрашувда 15та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

1994 йил кўплаб футболчилар қатори Шуҳрат Мақсудов учун ҳам омадли келди дейишимиз мумкин. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Хиросимадаги Осиё ўйинларида иштирок этиб олтин медалларга сазовор бўлди. Унинг айниқса финал учрашувида сўнги дақиқада Хитой дарвозасини ишғол қилиши термамизга ғалабани тортиқ қилди десак янглишмаймиз. Шу куни хитойлик футболчилар ҳам муносиб кураш тақдим қилган, 80-дақиқада таблода 3:2 ҳисоби турар, ниҳоятда ҳаяжонли онлар эди. Агарда Хитой гол урса ҳисоб тенглашарди, шундай қийин паллада катта саҳнага Шуҳрат чиқиб ўйинга нуқта қўйувчи голни уради. 

Терма жамоадаги фаолияти ҳақида қаҳрамонимиз шундай сўзлайди: “Терма жамоадаги биринчи голимни Бишкек шаҳрида Қирғизистон термасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида урганман. Кейин "Пахтакор" стадионида Голландиянинг "Витесс", АЕК клубларига қарши кечган ўйинларда ҳам европаликлар дарвозасини ишғол қилганман. Терма жамоадаги энг ёрқин фаолиятим 1994 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда биз Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган 12-Осиё ўйинларида ғолиб бўлганмиз. Айнан шу ғалаба миллий термамиз тарихида ягоналигини сақлаб келмоқда. Ўшанда Туркманистон термасига қарши баҳсда иккита тўп киритганман. Фаолиятимдаги энг эсда қоладиган голим эса финалда киритилгани. Хитойликлар билан ўйиндаги сўнгги тўртинчи гол айнан менинг ҳисобимга ёзилганди. Жуда ҳам чиройли, ҳужумкор руҳда ўтган ўйинда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Бизга чемпионликни    тақдим этган Осиё ўйинларининг сўнгги ўйинида урган голим фаолиятимдаги энг ёқимлисидир".

1997 йил Юрий Вазгенович Саркисяннинг таклифига биноан Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафига бориб қўшилади. Футболчининг биринчи рақамли душмани жароҳатдир. Афсуски, жароҳат Шуҳратни ҳам четлаб ўтмади. 2001 йилги мавсумнинг биринчи яримида оғир жароҳатдан сўнг бош мураббийнинг тавсияси билан Москвада жарроҳлик амалиётини ўтади. Тизза жароҳатидан сўнг тикланиш осон эмасди. Буни англаган ҳужумчи ёрқин ўтган фаолиятига якун ясайди. 

Етти йил давомида “Нефтчи”да Юрий Саркисянга яқиндан ёрдам берди ва 2008 йилдан қадрдон “Нефтчи” билан хайрлашиб Тошкент вилоятида янги асос солинган “Олмалиқ” жамоасига йўл олди. У ерда Игорь Шквиринга кўмаклашди. 2010 йил терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланган Вадим Абрамов Шуҳрат Мақсудовни ўзига ёрамчи қилиб олди. Абрамовдан сўнг Қосимов даврида ҳам миллий терма жамоадаги фаолиятини давом эттирди. Миллий терма жамоадаги фаолияти давомида 2011 йил Қатар ва 2015 йил Австралия мамлакатида ўтказилган Осиё кубогида иштирок этди, ЖЧ-2014 саралаш босқичи баҳсларида қатнашди. Орада бир муддат олимпия терма жамоасини ҳам бошқарди. 2017 йилда “Бунёдкор” ўринбосарларига бош мураббий этиб тайинланган мураббий қисқа фурсатда ажойиб жамоани шакллантира олди ва шу йилнинг ўзида ўринбосарлар лигасида чемпионликни тантана қилди. Мавсум якунида тақдирлаш маросимида Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги “Бунёдкор” ўринбосарлар жамоаси йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси сифатида эътироф этилди. 2019 йилдан Абрамов ва Мақсудов жуфтлиги “Бунёдкор”ни совриндорлар қаторига қайтарди. 

Сайтимиз ходимлари номидан Шуҳрат Мирусмановични бугунги таваллуд куни билан табриклаймиз. Соғлик ва саломатлик, мураббийлик фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика