RU

Последние новости

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  7 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  7 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Осиё мамлакатлари чемпионати: Баҳрайн Новости

Осиё мамлакатлари чемпионати: Баҳрайн

Теги :  БаҳрайнОсиё
Баҳрайн қитъамизда биринчилардан бўлиб миллий чемпионатини йўлга қўйган мамлакатлардан ҳисобланади.

Баҳрайн чемпионати илк бор 1956 йил ўтказилган. Ҳозиргача "Муҳаррақ" 33, "Риффа" 11, "Баҳрайн" ва "Ал Аҳли" клублари 5 мартадан чемпионликни қўлга киритишган. Айни пайтда лигада 10 жамоа олтин медаллар учун кураш олиб боради. Баҳслар икки даврали тизимда ўтказилади. Сўнгги поғонани эгаллаган клуб биринчи лига ғолиби билан ўтиш баҳсида иштирок этади. Биринчи лигада эса 9 клуб иштирок этади. Мавсум куз - баҳор тизимида ташкил этилган.

Чемпионат учрашувлари камлиги сабаби Баҳрайнда иккита кубок мусобақаси борлиги билан боғлиқ. Баҳрайн ФА Кубогида 17-18 клуб икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашади. Томонлар бир мартадан тўқнаш келади. Гуруҳларда юқори икки поғонани банд этган жамоалар ярим финалга йўл олишади.


Қирол Кубоги эса плей-офф босқичидан иборат турнир ҳисобланиб, унда Премьер ва биринчи лига клублари қуръага кўра кураш олиб боришади. Шу тариқа ҳар икки кубок мусобақасида жамоалар камида 10тадан учрашувда майдонга тушадилар.

Ўтган мавсумда "Муҳаррақ" клуби сафида ҳамюртимиз Шоҳрух Гадоев майдонга тушиб, бу мамлакатда тўп тепган биринчи ўзбек футболчисига айланганди.

Баҳрайн чемпионати. Мусобақа жадвали

Баҳрайннинг барча чемпионлари:
 
"Ал Муҳаррақ" - 33 марта
"Ал Риффа" - 11
"Баҳрайн", "Ал Аҳли" - 5
"Араби", "Ал Хала", "Ал Наср", "Ист Риффа", "Бусайтин", "Ал Хидд" - 1



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика