RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Осиё Кубоги превьюси. Ҳиндистон - Баҳрайн Новости

Осиё Кубоги превьюси. Ҳиндистон - Баҳрайн

Бугун Осиё Кубогида гуруҳ босқичининг охирги тур ўйинларига старт берилади.

Кун тартибидан иккита учрашув ўрин олган. Шаржадаги стадионда Ҳиндистон Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги вазият 

Ҳиндистон 3 очко тўплаган. Таиланд ҳисобида ҳам уч очко бор. Баҳрайн эса 1 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа мезбони 4 очко билан пешқадамлик қиляпти.

Ҳиндистон

Ҳиндистон мусобақани ғалаба билан бошлади. Жамоа 1-турда Таиландни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Лекин кейинги турда БААга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Баҳрайн

Мусобақанинг очилиш ўйинида кичик сенсация қилган Баҳрайн кейинги турда Таиландга мағлуб бўлди. Кўриниб турибдики, Баҳрайн ушбу Осиё Кубогига анча ёш таркиб билан келган.

Ўйиндан олдинги фикрлар 

Мирослав Соукуп (Баҳрайн бош мураббийи): - "Биз Ҳиндистонни мағлуб этишимиз шарт. Шундагина гуруҳдан чиқиш имконияти юзага келди. Ўйлашимча, бу ўйинда ҳамма шогирдларим яхши ўйнайди. Мен ҳар доим футболчиларга ишонганман. Бизда яхши ҳужумчи ва ҳимоячилар бор". 

Стефен Константин (Ҳиндистон бош мураббийи): - "Бизни жуда қийин беллашув ктуиб турибди. Чунки Баҳрайнни фақат ғалаба қониқтиради. Ўтган 4 йил ичида анча ўсишга эришдик. Балки бу баъзиларга билинмаслиги мумкин, лекин мен жуда яхши сезиб турибман".

Қизиқарли маълумотлар 

- Баҳрайн 2011 йилги Осиё Кубогида Ҳиндистонни 5:2 ҳисобида мағлуб этган. 

- Агар Ҳиндистон бугун ғалаба қозонса, бу жамоа ўз тарихида илк марта гуруҳдан чиққан бўлади. 

- Баҳрайн Осиё Кубогида охирги 6та учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган. 

- Ҳиндистон охирги 6та ўйинидан бештасида мағлубиятга учраган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика