RU

Последние новости

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Осиё Кубоги превьюси. Финал. Япония - Қатар Новости

Осиё Кубоги превьюси. Финал. Япония - Қатар

Бугун Осиё Кубогида мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 19:00да БАА пойтахти Абу Даби шаҳридаги "Зайед Спортс Сити" стадионида Япония ва Қатар миллий терма жамоалари чемпионлик учун ўзаро баҳс олиб боришади. 

Айтиш мумкинки, ҳар икки жамоа мусобақа давомида бир текис ўйин кўрсатиб финалга қадар етиб келди. Бугунги ўйин олдидан яққол фаворит ким эканини айтиш мумшкул. Чунки Япония ҳам, Қатар ҳам чемпионларга хос футбол намойиш этиб охирги раундга қадар етиб келишди.



Япония
Бу терма жамоа Осиё Кубогида энг кўп 4 марта ғолиб чиққан жамоа ҳисобланади. Япония 1992, 2000, 2004 ва 2011 йиллар ўтказилган мусобақада чемпионликни қўлга киритган. 2004 йилги турнирда Япония ўз дарвозасидан фақат битта гол ўтказиб юборганди, ўшанда Хитой 3:1 ҳисобида мағлуб этилган. 2011 йил Қатарда ўтказилган мусобақада эса Таданари Ли томонидан қўшимча таймларда киритилган биргина гол Японияга Австралия устидан ғалаба келтирган. 

Бу йилги қитъа биринчилигида олтитадан ўйин ўтказган ҳар икки жамоа ҳаммасида ғалабага эришди. Шу ўринда Япониянинг натижаларини яна бир бор эслаб ўтсак.

Гуруҳ босқичи. 1-тур. Япония - Туркманистон 3:2
Япония мусобақани ишончли бошлади деб бўлмайди. "Самурайлар" энг кучсиз жамоалардан бири Туркманистондан 2та гол ўтказиб юборишди. Шунга қарамай Япония ғалаба қозонишни уддалади. Биринчи ўйинда Юя Осаконинг иккита голи ҳамда Ритцу Доаннинг битта аниқ зарбаси уч очко келтирди. 

Гуруҳ босқичи. 2-тур. Уммон - Япония 0:1
Япония иккинчи учрашувда ҳам машаққат билан зафар қучди. Пенальтини тўғри амалга оширган Генки Харагучи ўз жамоасига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйди. 

Гуруҳ босқичи. 3-тур. Япония - Ўзбекистон 2:1
Гуруҳдаги охирги ўйинини вакилларимизга қарши ўтказган Япония гарчи таркибда 10та ўзгаришни амалга оширган бўлса-да, барибир ғалаба қозонишни уддалади. Бу сафар Йошинори Муто билан Тсукаса Шиотани ғалабага ҳисса қўшишди. 

1/8 финал. Япония - Саудия Арабистони 1:0
Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Япония 1/8 финални Шаржада ўтказди ва Саудия Арабистонини ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди. Тўғри, бунда 1:0 ҳисоби қайд этилди, бироқ Такехиро Томиясу гол уриб олганидан кейин японлар ўйин охиригача вазиятни ўз қўлларида ушлаб туришди. 

1/4 финал. Вьетнам - Япония 0:1
Бу учрашув ҳам ўзига яраша қизиқ кечди. Аввалига ҳакам VAR туфайли Япониянинг голини ҳисобга олмади. Ундан кейин яна VAR кўмаги натижасида Вьетнам дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширган Ритсу Доан жамоасини ярим финалга олиб чиқди. 

1/2 финал. Эрон - Япония 0:3
Япония ярим финалга гўёки омад туфайли етиб келгандек эди. Шунда кўпчилик бу жамоа Эронга ютқазади дея тахмин қила бошлади. Аммо Япония бу ўйинда ҳам ўзини кўрсатиб ортиқча гап-сўзларга ҳожат қолдирмасдан Эронни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 


Қатар
Қатар намойиш этаётган футбол ва кўрсатаётган натижаларига гап бўлиши мумкин эмас. Бу жамоа ҳам бугунги рақиби каби ортда қолган 6та беллашувнинг ҳаммасида зафар қучди. Нафақат ғалабага эришди, балки бирорта ҳам гол ўтказгани йўқ. Айни пайтда Қатарнинг тўплар нисбати 16-0 бўлиб турибди. 

Гуруҳ босқичи 1-тур. Қатар - Ливан 2:0
Қатар дастлабки турданоқ ғалаба қозонишни бошлади. Аввалига Ливан 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Бу ўйинда Алмуаз Али билан Бассам Ал Рави томонидан киритилган голлар Феликс Санчес шогирдларига илк уч очкони тақдим этди. 

Гуруҳ босқичи. 2-тур. КХДР - Қатар 0:6
Осиё Кубогига жиддий тайёргарликсиз келган КХДРни Қатар аяб ўтирмади ва 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу учрашувда 22 ёшли Алмуаз Али 4та гол уришга муваффақ бўлди. Яна иккита гол Буалем Кхукхи билан Абдулкарим Ҳассан ҳисобига ёзилди. 

Гуруҳ босқичи. 3-тур. Саудия Арабистони - Қатар 0:2
Гуруҳда биринчи ўрин кимга насиб этишини белгилаб берган баҳсда яна Қатарнинг қўли баланд келди. Саудия дарвозасига 2та гол урган Алмуаз Али жамоасига яна уч очкони тақдим этди. 

1/8 финал. Қатар - Ироқ 1:0
Қатардан гуруҳдан чиққач Ироқ билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бассам Ал Рави томонидан киритилган биргина гол қатарликларга чорак финал эшигини очди. 

1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар 0:1
Чорак финалда Қатар кучли жамоалардан бири Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди. Бунда ким ғолиб бўлишини айтиш қийин эди, аммо Қатар қийин вазифани уддалай олди ва Абдулазиз Ҳатим томонидан урилган гол туфайли ярим финалга йўл олди. 

1/2 финал. Қатар - БАА 4:0
Қизиғи шундаки, худди Японияга ўхшаб ярим финалга қадар аввалги иккита босқични бир хил 1:0 ҳисоби билан якунлаган Қатар ярим финалда йирик ҳисобда зафар қучди. Бу сафар мусобақа мезбонлари қақшатқич зарбага дуч келишди. Алмуаз Али, Буалем Кхукхи, Ҳасан Ал Ҳайдос, Ҳамид Исмоили томонидан киритилган голлар Қатарнинг 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади. 


Феликс Санчес шогирдлари
Бемалол ҳозирги Қатар терма жамоасини Феликс Санчес шогирдлари дея оламиз. Негаки бугунги кунда порлаётган Алмуаз Али, Акрам Афиф, Тариқ Салмон каби футболчилар 2014 йил Мьянмада ўтказилган U-19 Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритишганди.

Ҳозир ҳамма Алмуаз Али ҳақида гапирмоқда. Чунки бу ҳужумчи мусобақа давомида 8та гол уриб машҳур Али Дайининг 1996 йилда ўрнатган рекордини такрорлади. Аммо Япония бу ҳужумчидан кўп ҳам чўчимаяпти, чунки уларнинг фикрича, Юя Осаконинг Алмуаз Алидан ҳеч бир кам жойи йўқ.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика