Осиё Кубоги бош соврини Токиода
15 дек 2018 12:48
Новости
Осиё Кубоги бош соврини Токиода
Янгича шаклда ясалган Осиё Кубогининг бош соврини шу йилнинг 4 май куни биринчи бор кенг жамоатчиликка кўз-кўз қилинганди.
Ўшанда Дубайда ўтказилган қуръа ташлаш маросимида залга йиғилганларга соврин намойиш этилганди. Шу ҳафтанинг сешанба куни ташкилотчилар совринни Япония пойтахти Токиога олиб келишди. Бундан кўзланган мақсад, кубокни мухлисларга намойиш қилиш. Кубок кўргазмаси дастлаб Хитойдан бошланди, ундан кейин Сеулга етказилди.
Бугун ва эртага Токиодаги "Асаҳи ТВ" биносида кубок кўргазмаси бўлиб ўтади. Бунда мухлислар келиб бош соврин билан эсдалик суратга тушишлари мумкин. 19 декабрь куни Осиё Кубоги-2019 мусобақаси ғолибига бериладиган соврин Дубайга олиб борилади.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии