RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Осиё Кубоги баҳсида илк маротаба аёл ҳакам ишлади. Ёсими Ямасита ҳақида нималарни билиш лозим? Новости

Осиё Кубоги баҳсида илк маротаба аёл ҳакам ишлади. Ёсими Ямасита ҳақида нималарни билиш лозим?

У Осиё Чемпионлар Лигаси, ҳаттоки, ЖЧ-2022 ўйинларида фаолият олиб борган!

Осиё Кубогида муҳим воқеа рўй берди — турнирда илк маротаба аёл ҳакам ишлади! 37 ёшли Ёсими Ямасита Австралия ва Ҳиндистон (Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган жамоалар) учрашувини бошқарди.

Ямасита япониялик дастлабки профессионал аёл ҳакам ҳисобланади. У 2015 йил ФИФА реферисига айланди. Ўшандан бери узоқ йўлни босиб ўтди.

2022 йилнинг сентябрида Ёсими арбитр сифатида J1 лигасидаги илк ўйинини ўтказди. Бундан ташқари, у ЖЧ-2022'да ҳакамлик қилган олти нафар аёлдан бири эди — Ямасита турнирдаги тўртта ўйинда захира ҳаками этиб тайинланди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ямасита эркаклар футболида жами 61 та беллашувда фаолият олиб борган. Жумладан, у Гана ва Индонезия, шунингдек, Франция ва Мексика ёшлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувларида ҳакамлик қилган. Ёсими J1 лигасида 12 та, Япония кубогида эса яна иккита ўйинга тайинланган расмийлар қаторидан ўрин олган. Бундан ташқари, Ямасита Осиё чемпионлар лигасининг иккита учрашувида ҳамда ОФК кубоги доирасидаги битта ўйинда ҳакамлик қилган.

Япониялик ҳакамга тегишли ноодатий баҳс ҳам мавжуд — у 2023 йилнинг март ойида Премьер-лига ёшлар биринчилиги доирасидаги "Блекберн" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинни бошқарган.

Албатта, Ямасита аёллар футболидаги ўйинларда ҳам ҳакамлик қилган. У аёллар ўртасидаги иккита жаҳон чемпионати ва иккита Осиё кубогида ишлаган ҳамда 2020 йилги Олимпия ўйинларининг аёллар футболи турниридаги беллашувларда ишлаган.

Шунингдек, Австралия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги тўқнашувда Ёсимига икки нафар қиз ҳакам — Макото Бозоно ва Наоми Тесироги ёрдам берганини ҳам таъкидлаш лозим.

Шубҳасиз, Ёсими Ямасита ва унинг ёрдамчилари Осиё Кубогининг яна бир нечта ўйинларида иштирок этишади.


Николай Егоричев тайёрлади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика