RU

Последние новости

10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  3 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  1

Осиё Кубоги: БАА терма жамоаси Новости

Осиё Кубоги: БАА терма жамоаси

Қитъа чемпионати финал босқичи иштирокчилари билан таништиришни БАА терма жамоаси билан давом эттирамиз.
БАА охирги йилларда катта ўсишга эришди. “Олтин авлод” деб таъриф берилган ёшлар дастлаб қитъа чемпионатида ғалаба қозонишди. Кейин жаҳон чемпионатида яхши иштирок этиб, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритишди. Кўрфаз Кубогидаги ғалаба ҳам айнан уларнинг хизматига эвазига қўлга киритилди. Саралаш босқичида амирликлар термаси биз билан бир гуруҳдан жой олиб, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучди. Тошкентда эса 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жамоа ҳозир анча ҳужумкор ўйин намойиш этишга мослашган. Жароҳатланган бир неча етакчи ўйинчиларнинг сафга қайтиши БААга ёрдам бериши табиий.



Лақаби: "Оқлар"
Бош мураббийи: Маҳди Али
Энг кўп ўйнаган футболчи: Аднан Таляни (161)
Тўпурари: Аднан Таляни (52)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 85
Биринчи расмий ўйини: Қатар - 1:0 (Саудия Арабистони, 1972 йил 17 март)
Энг йирик ғалабаси: Бруней - 12:0 (Бруней, 2001 йил 14 апрель)
Энг йирик мағлубияти: Бразилия - 0:8 (Абу Даби, БАА, 2008 йил 12 ноябрь)
Жаҳон чемпионатида 1990 йил иштирок этган. Осиё Кубогида 7 бор қатнашиб, 1996 йил финалда Саудия Арабистонига имкониятни бой берган. Кўрфаз Кубогида 2 марта ғалаба қозонган.

Бош мураббий Маҳди Али футболчиларнинг аксариятига анчадан буён устозлик қилиб келяпти, аниқроғи уларнинг ўсмирлик давридан бошлаб. 16 нафар футболчи 25 ёшдан кичик эканлиги буни кўрсатиб турибди. Али жаҳон чемпионати ва Олимпиадада шогирдлари билан иштирок этди, Кўрфаз Кубогида зафар қучди. Осиё ўйинларида жамоа билан финалга чиқди. У футболчилар ва жамоанинг имкониятларини жуда яхши билади. Ҳозирги ўйин услубини ҳам ўзи шакллантириб келди. Осиё Кубоги Маҳди Али учун яна бир чорлов. У ижобий натижа билан ўзини кўрсатишни жуда хоҳлаши табиий.

Маҳди АЛИ
Туғилган санаси:
20.04.1965
Футболчиликдаги позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоаси: 1983–1998   “Ал Аҳли”
Бошқарган жамоалари: 2003 БАА U-16 (ёрдамчи), 2008 БАА U-19, 2009–2010 “Ал Аҳли”, 2009 БАА U-20, 2011 “Банияс”, 2010–2012 БАА U-23, 2012 йилдан буён БАА миллий терма жамоасида.



БАА терма жамоасида барча футболчилар миллий чемпионатда тўп тепишади. Умар Абдулраҳмонга ўтган йили “Арсенал” қизиқиш билдирганди, бироқ “Ал Айн” клуби раҳбарияти унга жавоб беришни истамади. Чунки Умар жамоа ўйинини ташкил этувчи асосий футболчилардан бири. Охирги пайтларда жароҳати сабабли терма жамоадаги кўплаб беллашувларни ўтказиб юборди. Ундан ташқари Ҳабиб Фардан, Амир Абдулраҳмон, Али Мабҳут ва Аҳмад Ҳалил БАА термасининг етакчи футболчилари саналади. Жамоанинг ҳимоя чизиғи ва дарвозабонларини унчалик кучли деб бўлмайди, лекин ярим ҳимоя ва ҳужумдаги фаоллик эвазига исталган рақибга жиддий қаршилик кўрсатиш имкониятиги эга.



Терма жамоа таркиби
Дарвозабонлар

Мажид Носир     "Ал Васл"
Али Ҳасиф     "Ал Жазира"
Ҳолиб Иса     "Ал Айн"

Ҳимоячилар
Муҳаммад Фавзи   "Банияс"
Абдулазиз Ҳуссайн   "Ал Аҳли"
Абдулазиз Санқур   "Ал Аҳли"
Ҳамдан Камоли   "Ал Ваҳда"
Муҳаммад Аҳмад   "Ал Айн"
Муҳаммад Исмоил   "Ал Айн"
Муҳаннад Салим   "Ал Айн"

Ярим ҳимоячилар
Исмоил Ҳаммади   "Ал Аҳли"
Ҳассан Иброҳим   "Ал Шабаб"
Мажид Ҳассан     "Ал Аҳли"
Ҳамис Исмоил     "Ал Жазира"
Ҳабиб Фардан     "Ал Наср"
Амир Абдулраҳмон   "Банияс"
Ҳабуш Солиҳ     "Банияс"
Муҳаммад Абдулраҳмон   "Ал Айн"
Умар Абдулраҳмон   "Ал Айн"

Ҳужумчилар
Али Мабҳут     "Ал Жазира"
Аҳмад Ҳалил     "Ал Аҳли"
Салим Солиҳ     "Ал Ваҳда"
Саид Катири     "Ал Ваҳда"


Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика