RU

Последние новости

16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  0 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  1 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  2 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5

Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади Новости

Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади

Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар берди.

Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаевнинг Telegram'даги саҳифасида маълум қилишича, Бутун Ҳиндистон футбол федерацияси 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш таклифини қайтариб олганини расман эълон қилди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони футбол федерацияси мусобақани ўтказишдан манфаатдор ягона томон бўлиб қолди. Демак, ҳозирданоқ Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини айтишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, умумий аризалар сони бешта эди. Биринчиси – бир йил аввал аризани қайтариб олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бўлса, иккинчиси, жорий йилнинг октябрь ойида ўйиндан чиққан Эрон футбол федерациясидир. Кейинчалик 2023 йилги мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган Қатар футбол ассоциацияси автоматик равишда даъвогарлар рўйхатидан чиқиб кетди. Энди эса овоз беришдан деярли икки ой олдин Ҳиндистон футболи раҳбарияти ҳам бу ғоядан воз кечди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика