RU

Последние новости

06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   0 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  31 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди Новости

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди

8-14 июнь кунлари Наманган шаҳрида 2023 йили бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқич беллашувлари ўтказилади.

Тошкентдаги йиғин якунида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди.

Расмий ўйинлар олдидан Абдусалом Абдумавлонович миллий жамоа олдида турган кейинги мусобақалар масъулияти, мухлисларни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилиш муҳимлигини айтиб ўтди. Сречко Катанец жамоани расмий ўйинларга етарлича тайёрлаб, энди натижа қайд этиш вақти келгани таъкидланди.

Футболимиз раҳбари шунингдек, футболчи ва мураббийлар билан ўтган суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Сречко Катанец шу вақт ичида терма жамоамиз билан яхши тайёргарлик ўтагани ва рақибларга қарши максимал эътибор билан ўйнаб натижага эришиш мумкинлигини айтиб ўтди. Қисқа муддат ичида учта ўйинда иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини юқори даражада ушлаш учун тиббий штабга ҳам керакли кўрсатмалар берилди.

Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика