RU

Последние новости

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Уммон Филиппин билан дуранг ўйнади Новости

Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Уммон Филиппин билан дуранг ўйнади

Кеча Уммон терма жамоаси Қатар пойтахти Доха шаҳрида Филиппин билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Пим Вербек бошчилигидаги Уммон дастлаб учрашувда ҳисобни очди. Раед Солиҳ 8-дақиқада АПЛда ўйнаётган дарвозабон Нил Этеридж дарвозасини ишғол қилди. Биринчи тайм охирида Холид Ал Хажри кутилмаганда ўз дарвозасига гол уриб қўйди - 1:1. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва баҳс мана шу ҳисоб билан тугади. Ўйин давомида Вербек шогирдлари 9 марта бурчак тўпини амалга оширишди, 15 марта зарба беришди.

16 октябрь куни Уммон Дохада Эквадор билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Осиё Кубоги-2019да Уммон билан бир гуруҳдан жой олган. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 9 январь куни Шаржа шаҳридабўлиб ўтади.


Ўртоқлик учрашуви

Филиппин - Уммон 1:1

Голлар: 
Холид Ал Хажри 38 автогол - Раед Солиҳ 8

Филиппин: Этеридж (Фелкерсгаард 46'), Палла (Сато 58'), Силва, Вудланд, Манни Отт, Дизон (Рэмси 58'), Янгхасбанд (C) (Жеймс 83), Ингресо (Амин Назари 43'), Рейчелт, Патино, Стеубл (Страусс 67')

Уммон: Али Ал Хабси, Муҳаммад АЛ Мусаллами, Холид Ал Браики, Али Ал Бусаиди, Али Ал Нахар (Маҳмуд Ал Мушаифри,86), Муҳсин Ал Холди (Ясин Ал Шеяди,79), АҲмад Кано, Хаиб Ал Саади (Ейд Муҳаммад,67), Раед Солиҳ, Холид Ал Хажри (Муҳсин Ал Ҳассани,67), Жамил Ал Яҳмади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика