RU

Последние новости

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Осиё Кубоги-2019. "F" гуруҳи мураббийлари Новости

Осиё Кубоги-2019. "F" гуруҳи мураббийлари

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги стартига борган сари кам вақт қоляпти.

Қуйида энг охирги гуруҳ - "F" гуруҳи жамоалари мураббийларини таништириб ўтамиз. Маълумки, бу гуруҳдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўрин олган.

"F" гуруҳи - Япония, Ўзбекистон, Уммон, Туркманистон.

Хажиме Мориясу (Япония бош мураббийи)
Туғилган санаси: 23 август, 1968 й.


Ўз вақтида 14 йил "Санфречче Хиросима" клубида тўп тепган ушбу мураббий Японияни қитъа чемпионатига жиддий тайёрлашга ҳаракат қилмоқда. У мундиалдан кейин терма жамоани қабул қилиб олганидан бери "самурайлар" бешта ўйинда мағлубиятга учрашмади. Япония бу мураббий билан бешинчи бор Осиё Кубогини ютишга бел боғлаган.

Эктор Купер (Ўзбекистон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 16 ноябрь, 1955 й.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам хорижлик мураббийга эга бўлди. ЖЧ-2018да Миср термасини бошқарган 63 ёшли Эктор Купер ҳозирда ватанимиз терма жамоасига мураббийлик қиляпти. У билан 3+1 кўринишда шартнома имзоланган. Бунгача Купер уч йил Миср термасини бошқарган.

Пим Вербек (Уммон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 12 март, 1956 й.


62 ёшли голландиялик мутахассис Уммон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида яхши жамоа шаклланаётганидан хабаримиз бор. Ушбу мураббий билан Жанубий Корея Осиё Кубоги-2007да учинчи ўринни олганди. Ўтган йил эса Уммон билан Кўрфаз Кубогида зафар қучган.

Язгули Хожагелдиев (Туркманистон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 16 февраль, 1977 й.


Туркманистон терма жамоаси устози ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Фақат шуни айтиш мумкин, 41 ёшли мутахассис "Олтин Аср" клубида ҳам бош мураббий бўлиб ишлайди. Маълумки, "Олтин Аср" шу мавсум ОФК Кубогида иккинчи ўринни эгаллади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика