RU

Последние новости

11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   2 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  2 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  15 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14

Осиё Кубоги-2019. Австралияга Аарон Муй керак Новости

Осиё Кубоги-2019. Австралияга Аарон Муй керак

Навбатдаги Осиё Кубогига Австралия терма жамоаси ҳам жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумки, Австралия Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Терма жамоанинг асосий футболчиси Аарон Муй ўтган ҳафта жароҳат олди. Ушбу ярим ҳимоячи Англиянинг "Хаддерсфильд" клуби вакили ҳисобланади ҳамда "Арсенал" билан кечган баҳсда ўнг тиззасини шикастлаб олди.

Шундан сўнг унинг февраль ойига қадар майдонга туша олмаслиги ҳақида гаплар тарқалди. Бунга эса Австралия терма жамоаси устози Грехэм Арнольд ўз муносабатини билдирди.

"Биз шу заҳоти "Хаддерсфильд" билан боғландик. Улардан футболчимизнинг ҳолати ҳақида сўрадик. Биз Осиё Кубогидек муҳим мусобақа олдидан асосий етакчимизни йўқотишни хоҳламаймиз ва Аарон жароҳатидан тузалиб сафга қайтиши учун бор имкониятни ишга соламиз. Лекин энг муҳим нарса бу соғлик, шундай экан ҳозирча кутишга мажбурмиз. 21 декабрь куни футболчи тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг ҳаммаси аниқ бўлади", - дейди "соккерузлар" бош мураббийи.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика