RU

Последние новости

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  115 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Осиё Кубоги-2015. МТЖ машғулоти (5-кун) Новости

Осиё Кубоги-2015. МТЖ машғулоти (5-кун)

Хабарингиз бор, 5 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган охирги турда БААни қабул қилади.
Ўйин замонавий ва кўркам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

“Жар” стадионида ўтказилган тўрт кунлик машғулотлардан сўнг терма жамоамизнинг бугунги машғулоти ўйин бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” стадионига кўчирилди. Машғулотда БАА билан ўйинга чақирилган барча футболчилар иштирок этишди, биргина Анзур Исмоиловни ҳисобга олмаганда. Маълумки, Анзур ҳозирча Хитойда ва клуби уни қўйиб юборишни истамаяпти. Гап-сўзларга қараганда, Исмоилов эртага келиши мумкин экан.

Бугунги машғулот ҳам одатдагидек бир соат давом этди. Чигалёзди машқлардан сўнг жиддий машғулотларга ўтилди. Энг аввало футболчилар ўйин пайтида бир-бирларини тушуниб олишлари учун кенг майдон бўйлаб тактик усулда ҳаракат қилишди. Бунда ўйинчилар икки жамоага бўлинишди:



“Қизиллар”:
Игорь Сергеев, Сервер Жепаров, Виталий Денисов, Жасур Ҳасанов, Воҳид Шодиев, Азиз Ҳайдаров, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов, Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов.

“Яшиллар”: Дилшод Жўраев, Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Фозил Мусаев, Баҳодир Насимов, Акмал Шораҳмедов, Сардор Рашидов, Иван Нагаев, Даврон Ҳошимов.

Шунингдек, катта мураббий Шуҳрат Мақсудов ҳам вақти-вақти билан “яшиллар”га ёрдам бериб турибди. Тактик услубда ҳаракатланиш якунига етгач, футболчилар бурчак ва жарима тўпларини амалга ошириш устида ишлашди. Бунда бош мураббий Миржалол Қосимов кўпроқ “қизиллар”га турли кўрсатмаларни бериб турди.

Стандарт вазиятларнинг деярли барчасида тўп ёнига Сервер Жепаров келди. Рақиб дарвозаси томон ҳужум вақтида Ислом Тўхтахўжаев, Воҳид Шодиев, Шавкат Муллажонов, Игорь Сергеев ва Санжар Турсунов стандарт вазиятлардан гол уришга ҳаракат қилишди.

Қолган футболчилар билан эса Шуҳрат Мақсудов ишлади. Дарвозабонларни одатдагидек Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Машғулот охирида футболчилар майдоннинг ярим қисмида иккига бўлиниб футбол ўйнашди.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика