RU

Последние новости

22:43ЕЧЛ. Мбаппе, Вини, Беллингем. "Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши таркиби маълум  0 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  1 21:49"Брест" — ПСЖ. Таркиблар маълум  8 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  16 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  37 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  5 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Ғолиб жамоа турнир давомида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.

1976 йилги қитъа чемпионати дастлаб Ливанда ўтказилиши режалаштирилганди, бироқ жамоа мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилди. Турнир ўтказилиши бекор қилиниш хавфи ҳам пайдо бўлди, бироқ Эронда якунда масъулиятни зиммасига олди. Шундай қилиб, Эрон иккинчи бор мусобақани қабул қилган дастлабки мамлакатга айланди. Бу чемпионат худди ўтган чемпионат каби икки гуруҳли ва плей-офф учрашувларидан иборат бўлди. 

Дастлаб финал босқичида 8 та терма жамоа иштирок этиши режалаштирилганди. Бироқ Саудия Арабистони, Шимолий Корея ва Таиланд финал турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса ҳам мусобақада иштирок этишдан бош тортди.

Ҳисоб бўйича олтинчи Осиё кубогида Эрон, Хитой, Ироқ, Қувайт, Малайзия ҳамда Жанубий Яман терма жамоалари қатнашишди. 

3–13 июнь кунлари ўтказилган мусобақанинг ўйинлари Табриз ва Теҳрон шаҳарларида жойлашган "Баг Шомал" (ҳозирги "Тахти") ва "Аря меҳр" (ҳозирги "Озоди") стадионларида бўлиб ўтди.

Эрон кучли таркибга эга бўлганига қарамай, мусобақа олдидан бир қанча ўзгаришларга учради. Жумладан, жамоанинг ирландиялик бош мураббийи Фрэнк О’Фаррелл ўрнига Ҳэшмат Моҳажерани тайинланди. Шунингдек, Али Жаббори, Иброҳим Аштиани сингари таркибдаги бир қанча етакчилар ўрнига ёш футболчилар жалб этилди. Шунингдек, турли низолар сабабли термадан четлаштирилган бир қанча ўйинчилар қайтарилди.

Гуруҳ босқичида Ироқни 2:0, Жанубий Яманни 8:0 ҳисобида доғда қолдирган мезбонлар ярим финалда қўшимча бўлимларда Хитой дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

 3 июнь

Қувайт – Малайзия 2:0
Голлар:
Ал Анбари 10, Ал Доҳил 42

5 июнь

Хитой – Малайзия 1:1
Голлар:
Ванг Жилиан 58 – Даҳари 50

7 июнь

Қувайт – Хитой 1:0
Голлар:
Камол 1

Aгуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Қувайт

2

2

0

0

3-0

4

2

Хитой

2

0

1

1

1-2

1

3

Малайзия

2

0

1

1

1-3

1

4 июнь

Эрон – Ироқ 2:0
Голлар:
Ноураеи 45, Рошан 58

6 июнь

Ироқ – Жанубий Яман 1:0
Голлар:
Ваал 84

8 июнь

Эрон – Жанубий Яман 8:0
Голлар
: Азизи 17, 73, Ноураеи 40, 42, Хуршиди 45, Мазлуми 63, 74, 80

Bгуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Эрон

2

2

0

0

10-0

4

2

Ироқ

2

1

0

1

1-2

2

3

Жанубий Яман

2

0

0

2

0-9

0

Ярим финал 

11 июнь

Қувайт – Ироқ 3:2
Голлар:
Иброҳим 11, Камол 77, 100 – Абдул Жалил 46, Ҳассан 85


11 июнь

Эрон – Хитой 2:0
Голлар:
Хуршиди 100, Рошан 119


Учинчи ўрин учун баҳс  

13 июнь

Ироқ – Хитой 0:1
Гол
: Хе Жиа 61


ФИНАЛ

13 июнь

Қувайт – Эрон 0:1
Бош ҳакам:
Жан Дубач (Швейцария)

Голлар: Али Парвин 71


Финалда мезбонлар 112 минг томошабин кўз ўнгида Кувайт терма жамоаси билан куч синашди. Кувайт кучли жамоа ҳисобланиб, жамоани Бразилия билан Мексикадаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Марио Загалло бошқарарди. Ҳатто жамоа Табриз об-ҳавосига мослашиш мақсадида бу ерга қолган рақибларига қараганда эртароқ, яъни мусобақа бошланишидан бир ҳафта илгари етиб келди.

Ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, ярим финалда Ироқни мағлуб этган Кувайт финал учрашуви давомида рақиб билан тенгма-тенг ҳаракат қилиб, баъзида уларни ҳимояланишга мажбур этган бўлса-да, 71-дақиқада Али Парвин томонидан жарима зарбасидан киритилган тўп Эронга кетма-кет учинчи чемпионликни келтирди. Ҳозирга қадар ҳеч бир давлат Осиё кубогини кетма-кет уч марта қўлга киритмаган. Бу борада Эрон мутлақ рекордчи ҳисобланади. Қолаверса, форслар турнир давомида ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказиб юбормади. Бироқ ўша чемпионатдан сўнг форслар чемпион бўлиш тугул финалга ҳам чиқа олишмаяпти.

Эрон футболчиси Али Парвин турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, Ғулом Ҳуссайин Мазлуми (Эрон), Носир Ноураеи ва Фатҳи Камол (Кувайт) 3 тадан гол уриб, тўпурарлар қаторидан ўрин олди. Ўйиндан сўнг жамоалар ўзаро либос алмашиб олишади ва эронликлар кубокни рақиб либоси остида боши узра юқори кўтаришади.

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика