RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Ушбу Осиё кубоги 4 та жамоа иштирок этган энг сўнгги мусобақа бўлди.

Осиё кубогига Исроил мезбон бўлгани учун кўплаб мусулмон ва бошқа мамлакатлар (Япония, Хитой, Филиппин, Афғонистон, Эрон, Индонезия, Покистон ва бошқалар) саралашда қатнашишмади.

Шу боис Шарқий минтақада Жанубий Корея ва Ғарбий минтақада Ҳиндистон ҳеч қандай ўйин ўтказмай Осиё Кубоги финал босқичига йўл олган.

Фақатгина Марказий минтақада 4 та жамоа саралаш баҳсларида иштирок этишган. Унда Гонконг терма жамоаси Жанубий Вьетнам, Малайзия ва Таиландни ортда қолдириб, қитъа чемпионатига йўлланма олганди.

1964 йилги Осиё кубогида Ҳиндистон терма жамоаси дебют қилди. 

Мусобақа 26 май–3 июнь кунлари Исроилнинг тўртта Рамат Ган, Ҳайфа, Тел-Авив ва Иерусалим шаҳарларида бўлиб ўтди. Мазкур турнир учрашувлари ҳам аввалгилари сингари 80 дақиқа давом этди.

Финал босқичида 5 та жамоа иштирок этиши кўзда тутилганди. Аммо Тайвань логистик қийинчиликларга дуч келганини маълум қилиб, турнирдан иштирок этмаслигини маълум қилди. Уларнинг ўрнига Марказий зона саралаш босқичида иккинчи ўринни эгаллаган Жанубий Вьетнамга таклиф юборилди, бироқ мамлакат молиявий сабабларга кўра таклифни рад этди. Шу сабабли мусобақада яна тўртта жамоа қатнашди.

Айни пайтда УЕФАга ўтиб кетган Исроил терма жамоаси ўз уйида бўлиб ўтган чемпионатда барча ўйинларда зафар қучиб ғолиб чиқди. Таъкидлаш лозимки, исроилликлар бундан олдинги иккита қитъа чемпионатида қатнашиб, иккинчи ўринни олишганди. Мазкур турнирда иштирок этган исроилликларнинг аксарияти ишчи ёки ҳарбийлар эди, шу боис улар ҳафтада уч маротаба тушдан кейин машғулот ўтказишарди. Бутун таркиб маҳаллий клубларда ўйнарди, уларнинг асосий қисми уч клуб — "Маккаби Ҳайфа", "Ҳапоэл Петаҳ" ва "Ҳапоэл Тел-Авив" аъзолари эди ва турнир давомида терма жамоа сафидаги илк учрашувларини ўтказган.

"Умрим давомида еттита урушни бошдан кечирдим. Яна уруш бўладими-йўқми, билмайман. Бироқ стадионда давлат мадҳиясини эшитишдан лаззатлироқ нарса йўқ", деганди 26 ёшли исроиллик футболчи Амация Левкович.

Таркиблар 

Исроил

Дарвозабонлар: Ицик Високер, Хаим Левин

Ҳимоячилар: Давид Примо, Авраам Калми, Хаим Бахар, Моше Леон, Гидон Тиш, Шауль Матания

Ярим ҳимоячилар: Амация Левкович, Ехезкель Кацав, Наум Стельмах [в], Мордехай Шпиглер, Йосеф Махалал

Ҳужумчилар: Йохай Ахарони, Шломо Леви, Реувен Янг, Эйнштейн Калиш, Рахамим Талби

Мураббий: Йосеф Мирмович


Ҳиндистон

Дарвозабонлар: Питер Тангарадж, Шанкар Субраманиам Нараян

Ҳимоячилар: О. Чандрашекар, Фортуната Франко, Прасанто Синха, Арун Гош, Мритунджой Банерджи, Сайед Найимуддин

Ярим ҳимоячилар: Джарнаил Сингх, Мохаммед Юсуф Хан, Чуни Госвами [c], Рам Бахадур, Каджал Мукерджи

Ҳужумчилар: Индер Сингх, К. Аппалараджу, Арумаи Наягам, Х.Х. Хамид, Сукумар Самаджапати

Мураббий: Гарри Райт (Англия)


Жанубий Корея

Дарвозабонлар: У-Шик Ён, Ин-Бок О

Ҳимоячилар: Ким Чон-Сок, Пак Сын-Ок [c], Со Сон-О, Чо Нам-Су, Ли Ын-Сон

Ярим ҳимоячилар: Ким Ён Ёль, Чой Мён Гон, Ли Сун Мён, Ким Ду Сон

Ҳужумчилар: Сок-У Чан, Юн-Чжон Ха, Сун-Чон Чунг, Бён-Так Чунг, Джи-Ын Чан, Гым Су Бэ

Мураббий: Ю-Хён Ли


Гонконг

Дарвозабонлар: Ло Дак-Кун, Мок Сиу Лам

Ҳимоячилар: Лок Так-Хинг, Ип Кам-Хунг, Фунг Ки-Ванг, Лю Кам-Минг, У Кит-Люн

Ярим ҳимоячилар: Хо Чунг-Яу, Кунг Ва-Кит, Чунг Вин-Чинг [c], Чунг Ю-Квок, Лау Чи-Лам

Ҳужумчилар: Ау Пан-Нин, Ли Квок-Геунг, Люн Вай-Хунг, Квок Винг, Лау Кай-Чиу


26 май
Исроил – Гонгконг 1:0
Гол:
Мордечаи Спиеглер 76

27 май
Жанубий Корея – Ҳиндистон 0:2
Голлар:
Аппаларажу 2, И.Сингх 57.

29 май
Исроил – Ҳиндистон 2:0
Голлар:
Мордечаи Спиеглер 29 пен, Ахарони 76

31 май
Жанубий Корея – Гонгконг 1:0
Гол:
Бае Кеум Су 74

2 июнь
Ҳиндистон – Гонгконг 3:1
Голлар
: И.Сингх 45, Самажапати 60, Госвами 77 – Чеунг Йиу Квок 39.

3 июнь
Жанубий Корея – Исроил 1:2
Голлар
: Хух Юн Жунг 79 – Леон 20, Тиш 38


Осиё Кубоги-1964

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Исроил

3

3

0

0

5-1

6*

2

Ҳиндистон

3

2

0

1

5-3

4

3

Жанубий Корея

3

1

0

2

2-4

2

4

Гонгконг

3

0

0

3

1-5

0


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.

Мазкур йилнинг ўзида Токио Олимпиадаси саралаш босқичи ўтказилди. Жанубий Корея Олимпия ўйинларини муҳимроқ ҳисоблаб, асосий таркибни саралаш баҳсларига жалб этади ҳамда Осиё кубогига 2-таркибни юборади. Натижада амалдаги қитъа чемпионлари 3-ўрин билан кифояланди.

ОФК тарихидан тушиб қолган чемпионлар

ОФК 2015 йилги Осиё кубоги арафасида турнир тарихи ҳамда чемпионлар акс этган видеороликни YouTube'даги саҳифасига жойлади. Қизиқ томони, видеодан Исроилнинг 1964 йилги чемпионлиги акс этган лавҳа ўрин олмаган, яъни ушбу мамлакат тушириб қолдирилган. Бу эса катта шов-шувларга сабаб бўлди. (YouTube орқали видеони томоша қилиш)


Эслатиб ўтамиз, кўпгина араб ва мусулмон давлатлари Исроил билан ўйнашдан бош тортиши натижасида ОФК 1974 йил Кувайтнинг Исроилни ташкилотдан чиқариб юбориш тўғрисидаги таклифини қабул қилди. Исроил 1994 йилга келибгина УЕФА аъзосига айланди.

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика