RU

Последние новости

07:18Про лига. Бугун 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  1 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  5 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  8 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  1 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  2 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  8 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  2 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  8

Осиё жамоалари ФИФА кунларида кимлар билан ўйнайди? Новости

Осиё жамоалари ФИФА кунларида кимлар билан ўйнайди?

Маълумки, 19-27 сентябрь халқаро тақвимда ФИФА кунлари сифатида белгиланган.

Бу оралиқда аксарият терма жамоалар ўртоқлик учрашувлари билан машғул бўлади. Хусусан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида 23 сентябрь куни Камерун ва 27 сентябрда Коста Рика терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйинлар Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Ҳар икки рақибимиз ЖЧ-2022 иштирокчиси эканини инобатга олсак, баҳслар қизиқ кечиши кутилмоқда.

Хўш, Осиёнинг бошқа жамоалари бу пайт кимлар билан ўйнайди? Қуйида жаҳон чемпионатида ўйнайдиган 6та терма жамоанинг сентябрь тақвимига эътибор қаратамиз. Маълумки, ЖЧ-2002да қитъамиз шарафини мезбон Қатардан ташқари Австралия, Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳимоя қилади.


АВСТРАЛИЯ

Грэм Арнольд бошчилигидаги Австралия терма жамоаси бу ойда иккита ўйин ўтказади ва ҳар иккала баҳс Янги Зеландия терма жамоаси билан кечади. Биринчи ўйин Брисбен шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтса, иккинчи учрашув Оклэндда ташкил этилади.

22 сентябрь. Австралия - Янги Зеландия

25 сентябрь. Австралия - Янги Зеландия


ЭРОН

ЖЧга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган Эрон айни пайт Австрияда машғулот олиб боряпти. Яна терма жамоа бошқарувига қайтган Карлуш Кейруш иккита кучли жамоага қарши ўйин орқали шогирдларини синовдан ўтказиб олади. Форслар Уругвай ва Сенегалга қарши майдонга тушишади. 

23 сентябрь. Эрон - Уругвай

27 сентябрь. Эрон - Сенегал


ЯПОНИЯ

Япония терма жамоаси устози Хажиме Мориясу сентябрь йиғинига 30 нафар футболчини таклиф этди. "Самурайлар" ЖЧ-2022 олдидан АҚШ ва Эквадор билан куч синаб кўришади.

23 сентябрь. Япония - АҚШ

27 сентябрь. Япония - Эквадор


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Жанубий Корея ҳар иккала ўртоқлик учрашувини ўз майдонида ўтказади. Ўз тарихида кетма-кет 10-марта жаҳон чемпионатида қатнашадиган кореяликлар мундиал олдидан Коста Рика ва Камерун билан беллашиб кўришади.

23 сентябрь. Жанубий Корея - Коста Рика

27 сентябрь. Жанубий Корея - Камерун


САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Испанияда йиғин олиб бораётган Саудия Арабистони миллий терма жамоаси худди Япония сингари бу ойда Эквадор ва АҚШ билан ўйнайди.

23 сентябрь. Саудия Арабистони - Эквадор

27 сентябрь. Саудия Арабистони - АҚШ


ҚАТАР

Қатар имкон бўлди дегунча фақат кучлилар билан ўйнаяпти. Бу эса мундиал пайти фойда берса ажаб эмас. Австрияда машғулот олиб бораётган қатарликлар пайтдан фойдаланиб Канада ва Чилига қарши майдонга тушишади.

23 сентябрь. Қатар - Канада

27 сентябрь. Қатар - Чили

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика