RU

Последние новости

14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  4 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  3 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  11 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1

Осиё футболи: Янги юлдузлар Новости

Осиё футболи: Янги юлдузлар

Бўладиган бола бошидан маълум, дейишади.

Даҳолар биографиясини ўқир экансиз, улар болалигида тенгдошларидан кескин ажралиб тургани ҳақида ёзилганига гувоҳ бўласиз. Дарҳақиқат, буюкларнинг барчаси иқтидорли бўлишган. Лекин иқтидорларнинг барчаси ҳам буюк бўла олмайди. Эътибор қилинг, 20 йил олдин португалиялик футбол мутахассислари Куарежманинг Роналдуга нисбатан иқтидорлироқ экани ва узоқроққа боришини таъкидлашган. Аслида ҳам CR7 ҳеч қачон туғма иқтидор масаласида RQ7 билан баҳслаша олмаган. Бироқ, бугун Криштиану футбол тарихидаги энг зўрлардан бирига айланди, Рикарду фақат севимли бўлишни уддалади. Сабаби барчангизга аён: бири тинмай меҳнат қилди, бири табиат туҳфа қилган буюк иқтидорга хиёнат...

Бугун қитъамиз футболининг келажаги дея тахмин қилинаётган баъзи вундеркиндлар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. (фақат XXI асрнинг 1-йилида туғилган ўйинчиларга эътибор қаратилди)

Кан Ин Ли — 2001 йилнинг 19 февралида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида туғилиб, 10 ёшига қадар она шаҳрининг «Инчхон Юнайтед» ёшлар жамоасида шуғулланди. 

2011 йилда Испаниянинг «Валенсия» клуби академиясига қабул қилинди. Орадан 7 йил ўтгач, «кўршапалаклар» билан илк профессионал шартномасини имзолади (2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган). 2019 йилнинг январида Ла Лигада дебют қилди. «Реал Вальядолид» билан баҳсда Денис Черишевни алмаштирган Ли турнир тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланган эди. Бугунги кунда ҳам «Валенсия»нинг асосий таркибида кореялик ҳужумкор ярим ҳимоячидан ёшроқ ўйинчи топилмайди. 

Кан Ин Transfermarkt порталида 20 миллионга баҳоланган бўлса-да, «кўршапалаклар» раҳбарияти 19 ёшли футболчини қўйиб юбориши учун 80 миллион талаб қилинади. 

Жанубий Корея терма жамоасини Сон Хён Миндан кейин айнан Кан Ин Ли етаклаши тахмин қилинмоқда. Яқин келажакда учрашиб қолсак ажаб эмас.

Сайёдманеш Аллаҳёр — 2001 йилда Эроннинг Амоль шаҳрида таваллуд топган футболчи 17 ёшида (2018 йил) Теҳроннинг «Истиқлол» жамоаси вакилига айланди. «Озоди»да ўтган мавсум давомида 15 ўйинда 2 гол, 2 ассист қайд этган Сайёдманеш хориж клубларининг назарига тушди. 

Бу орада Эрон миллий жамоасида ҳам дебют қилишга улгурди. «Сурия»га қарши ўйиннинг 80-дақиқасида Карим Ансарифардни алмаштирган ўйинчи 89-дақиқада гол урди ва терма жамоа тарихида рақиб дарвозасига йўл топган энг ёш футболчига айланди.

Аллаҳёр 2019 йилнинг ёзида «Фенербаҳче»га трансфер қилинди. Турклар 18 ёшли форвард учун 850 минг доллардан воз кечишган.

18 ёшли ҳужумчининг Эннер Валенсия ва Папи Сиссега рақобтда ютқазишини билган «Фенербахче» раҳбарияти уни ижарага беришни маъқул кўрди. 2019 йилни «Истанбулспор»да ўтказган Сайёдманеш айни пайтда Луганскнинг «Заря» жамоасида тажриба орттирмоқда. 

Сайёдманеш Аллаҳёр Эрон миллий термасига жалб қилинаётган футболчилар орасида энг ёши ҳисобланади. У яқин келажакда форсларнинг ҳужум чизиғида Сардор Азмун билан тандем ҳосил қилса керак. Ҳимоячиларимизга осон бўлмаслиги аниқ.

Такефуса Кубо — 2001 йил Кавасакида туғилган «япон Мессиси» 2011 йилда «Барселона» академиясига қабул қилинди. 

Кубо 2015 йилга қадар «Ла Масия»да таҳсил олди. Шундан кейин каталон клуби 18 ёшгача бўлган футболчилар трансфери бўйича ФИФА қоидаларини бузгани аниқланди ва Такефуса кун чиқар юртга қайтишга мажбур бўлди. 18 ёшига қадар «Токио» жамоасида тўп тепган ўйинчи 2019 йилда Европага қайтиши мумкин эди. Шунда Кубо мушкул аҳволда қолди, у «Реал» ёки «Барселона»дан бирини танлаши керак эди. Кўпчилик «Ла Масия»да тарбияланган вундеркинднинг каталон клубини танлашига шубҳа қилмади. Аммо япониялик футболчи омманинг фикрига терс қарор қабул қилди ва мадридистга айланди.

Хабарингиз бор, ўтган мавсумни ижара асосида «Мальорка» сафида ўтказган ярим ҳимоячи бу йил «Вильярреал»да тажриба тўплаяпти. Ажаб эмас, яқин йилларда Кубони «қироллик клуби»нинг 10-рақамида ҳам кўриб қолсак.

Дарвоқе, у ўз тенгдошлари орасида дунёнинг энг қиммат 4 ўйинчисидан бири ҳисобланади.

Ўзимизнинг қоракўзлар. Transfermarkt'га яна бир бор назар ташлаймиз. Ўзбекистоннинг 2001 йилда туғилган энг қиммат футболчиси Абдувоҳид Неъматов ҳисобланади (300 минг евро). Кейинги ўринлар Ҳожимат Эркинов ҳамда Иброҳимҳалил Ёлдошевга тегишли. Бу йигитлар юқорида номлари зикр этилган хорижлик тенгдошлари билан трансфер қиймати ёки жамоасининг даражаси бўйича рақобат қилолмаслиги мумкин, аммо тез орада улар билан майдонда курашишлари керак. Миллий жамоамизнинг эртаси айнан шу йигитлар қўлида. Уларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда сўзимизни якунлаймиз. Унутманг, ҳаммаси ўзингизга боғлиқ, олдингизда 2 йўл бор: Куарежма ёки Роналду?

"ОФ": "Кенгурулар" Германияда (4-сон)

"ОФ": Фаолиятини якунлаган Единак, "Уммон ёқути" ва Ироқ футболи афсонаси (3-сон)

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон)

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон)

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика