RU

Последние новости

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  3 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Новости

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: Тим Кэйхилл 2016-2017 йил қайси клубда фаолият олиб борган?

Жавоб: Футболчилик фаолиятини Англия, АҚШ ва Хитойда ўтказган Тим Кэйхилл 2016 йил ўз ватанига қайтиб, икки мавсум "Мельбурн Сити" жамоасида тўп тепган. 


Савол: Осиё Кубогида энг кўп ғолибликни қўлга киритган терма жамоа қайси?

Жавоб: Япония. Япония терма жамоаси шу пайтгача тўрт бор (1992, 2000, 2004, 2011) қитъа биринчилигида зафар қучган. Саудия Арабистони билан Эрон ҳисобида учтадан олтин медаллар бўлса, Жанубий Корея икки бор Осиё Кубоги ғолиби деб топилган.


Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу Таиланд чемпионати вакили "Муангтонг Юнайтед" стдаиони бўлиб, Банкок ташқарисида жойлашган. Стадион ўз бағрига 15 минг мухлисни сиғдиради. Хабарингиз бор, Сардор Мирзаев ҳозирда ушбу клубда тўп тепяпти. 


Савол: ОФК Кубогида энг йирик ғалаба қачон рўй берган?

Жавоб: Энг йирик ғалаба ўтган йил Вьетнамнинг "Ханой" ва Камбоджанинг "Нага Уорлд" клублари ўртасида кечган баҳсда кузатилди. Бунда "Ханой" клуби 10:0 ҳисобида зафар қучди. 


Савол: Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати энг кўп қаерда ўтказилган?

Жавоб: Гонконгда. Бу давлат шу пайтгача тўрт марта (1975, 1981, 1986, 1989) мазкур мусобақага мезбонлик қилган. 


Савол: Сами Ал Жабер нечта жаҳон чемпионатида иштирок этган?

Жавоб: Тўртта. Саудия Арабистони афсоналаридан бири Сами Ал Жабер 1994 - 2006 йиллар оралиғида ўтказилган барча тўрт мундиалда иштирок этган. Шунингдек у 1994, 1998, 2006 йилги жаҳон чемпионатларида гол ҳам урган. 


Савол: Нечта жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичидаги ҳамма ўйинларда ғалаба қозонган?

Жавоб: Тўртта. Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби 2018 йил барча олтита ўйинни ғалаба билан якунлади. Бундан ташқари Хитойнинг "Шандонг Луненг" (2005), Жанубий Кореянинг "Пусан И-Парк" (2005) ва Япониянинг "Кашима Антлерс" (2010) клублари ҳам ўз пайтида гуруҳдаги ҳамма ўйинларда ғолиб бўлишган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика