“Осасуна” Испания кубогининг илк финалчисига айланди
05 апр 2023 07:28
Новости
“Осасуна” Испания кубогининг илк финалчисига айланди
33-дақиқада Инаки Уилямс “Атлетик”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. “Осасуна” биринчи ўйинда минимал ҳисобда ғалаба қозонгани учун ўйин қўшимча бўлимга ўтди. Учрашувнинг 116-дақиқасида Жон Монкаёланинг узатмасидан сўнг Пабло Ибанес тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, "Осасуна" умумий ҳисобда ғалаба қозонди ва Испания кубоги финалига йўл олди. Финалда “Осасуна” “Барселона” — “Реал Мадрид” учрашуви ғолиби билан ўйнайди.
Испания кубоги
1/2 финал
«Атлетик» — «Осасуна» — 1:1 (1:0)
Голлар: И. Уильямс, 33 (1:0); Ибаньес, 116 (1:1).
«Атлетик»: Агирресабала, Де Маркос, Мартинес, Йерай Альварес (Вивиан, 91), Берчиче, Весга, Сансет (Аду, 111), И. Уильямс, Муньяин (Саррага, 99), Гурусета (Рауль Гарсия, 81), Н. Уильямс (Беренгер, 99).
«Осасуна»: Эррера, Аридане, Давид Гарсия (Морено, 91), Хуан Крус, Мойсес Гомес (Санчес, 83), Торро, Рубен Гарсия (Брашанац, 66), Орос (Ибаньес, 100), Монкайола, Эз Абде (Барха, 66), Кике Гарсия (Авила, 91).
Огоҳлантириш: Весга (21), Торро (43), Барха (75), Сансет (94).
Биринчи ўйин — 0:1.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии