RU

Последние новости

18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  1 18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  3 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  9 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7

Орзуси ушалган болакай Новости

Орзуси ушалган болакай

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янгийўллик ёш болакайнинг орзусини амалга оширди.

Жорий йилнинг 5 январь куни Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига сафар уюштирди. Унда Шавкат Миромонович «Файзли» маҳалласида истиқомат қилаётган ахоли билан учрашиб, турли хил масалаларда суҳбатлашди. Суҳбатдошлардан бири, ёш болакай Комилжон Исмоилов Президентимиз билан мулоқотда  орзуси «Бунёдкор» футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиш эканлигини айтди. Шавкат Мирзиёевнинг  болакайга «орзуинг амалга ошди деб ҳисоблайвер», дея ишонч билан таъкидлаши, ўсмир футболчига олам-олам қувонч улашди.

Шундан сўнг, «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарияти Янгийўл шаҳри «Файзли» маҳалласида яшовчи Комилжон Исмоилов билан боғланиб, уни «Бунёдкор» футбол мактабига таклиф этди. Буюк футболчи бўлиш орзусидаги Комилжон «Бунёдкор» футбол клубига ташриф буюрди.

- Президентимиз билан учрашув ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Янгийўлда 3-4 йилдан бери футбол билан шуғулланиб келаман. Ўзимни янги қирраларимни кашф этиш ва янада кучлироқ бўлиш истагида «Бунёдкор» академиясида таҳсил олиш орзуларимдан бири эди. Ҳурматли Шавкат Миромонович, менга шундай туҳфа ато қилдики, ҳозирда жуда бахтиёрман. Ўзим «Бунёдкор»нинг ашаддий ишқибозиман! Жамоа таркибидаги Рустамжон Ашурматов ва Акрамжон Комиловнинг ҳатти-ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораман. Ўйлайманки, мен ҳам худди шу акаларим сингари яхши футболчи бўлиб, Ватаним байроғини кўкларга кўтаришга бор кучим, истеъдодим билан ҳаракат қиламан. Менга «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарлари алоқага чиқишди ва жамоага таклиф этишди. Бугундан «Бунёдкор» футбол мактабига қабул қилиндим. Энди бор этиборимни футбол сир-асрорларини ўрганишга қаратиб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан, - дейди янгийўллик 12 ёшли Комилжон Исмоилов.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика