Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"
17 ноя 2025 13:21
Новости
Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Ал Айн кубоги ярим финалида Миср дарвозасига иккита тўп киритди.
24 ёшли футболчининг индивидуал маҳорат эвазига урган голлари кўпчиликнинг диққати ва эътирофига сазовор бўлди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи мазкур учрашувдаги голлари видеосини Instagram тармоғига жойлади. Бу кўпчиликнинг, жумладан, форс мухлислари ва футболчиларининг назаридан четда қолмади.
Ўруновнинг "Персеполис"даги жамоадоши, Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусайн Канони видео остига форслар ҳимояси Мисрникидан фарқ қилиши ва ўзбекистонлик рақиби хоҳлаганини қила олмаслигини ифодаловчи изоҳ қолдирди: "Эрон бошқа жамоа, ука".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги Al Ain Cup финали 18 ноябрь куни Тошкент ваққти билан соат 21:00 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии