RU

Последние новости

12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  2 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  3 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  2 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  9 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  9 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  68 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  2 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   2

"Остон Ўрунов - ўзбекча Халк" Новости

"Остон Ўрунов - ўзбекча Халк"

Ўзбекистонлик футболчи ҳақида рус журналистининг фикри.

"Metaratings" журналисти "Навбаҳор" футболчиси Иван Соловьев билан "Спартак"нинг дастлабки янги футболчиси ҳақида гаплашди. Ёдингизда бўлса улар бир жамоада ўйнашганди ва кейинчалик Остон "Локомотив"га ўтиб кетганди.

"Ўрунов билан ярим йил ўйнадим. Остон - ўзбекча Халк. Унинг оёғидаги мушаклари Халкники каби. У - иқтидорли футболчи. Агарда "Спартак"да унга пас беришни ўргатишса, топ-футболчига айлана олади.

Ўрунов майдонда Зобниннинг позициясида ўйнайди. Остонда тезлик ҳам дриблинг ҳам етарлича. Асосийси, унга пас ўйнашни ўргатиш керак. Агарда у жамоага мослашиб кетса, мавсумнинг асосий кашфиётига айланади.

Зарбаси ҳам жуда қаттиқ. У Халк бўлади, бунга кафолат бераман, фақат ўзбекча Халк. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан урган голи ёдимда. Ўрунов - ҳақиқий машина.

Остон русчада қандай? Мен ўзбекчада қандай гапирсам у ҳам русчада шундай тутилиб қолади. Муҳими русчани тўлиқ тушунади, бироқ жавоб беришга қийналади. 

Лекин бу Остоннинг хотиржамлигига таъсир ўтказа олмайди, жуда яхши йигит. Шунчаки кўнглидаги бор гапини тўғри тушунтира олмайди. Бироқ у барчанинг гапини индамай тинглайди.

Ҳеч қиси йўқ, "Спартак"да унга русчани тезда ўргатишади ва тез-тез дўконга ҳам жўнатишади. Барчаси яхши бўлиб кетади.

Остон - ҳақиқий профессионал, умидларни оқлайдиган йигит. Ичмайди, чекмайди, қизлар билан гаплашиб юрганини кўрмаганман. Тилла бола. У "Спартак"да кўп нарсага эришишига ишонаман", - деди Соловьев.

Рейтинг: +83   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика