RU

Последние новости

17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  3 17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  8 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  12 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  4 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0

Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Грецияни мағлуб этди, кейинги рақиб Италия Новости

Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Грецияни мағлуб этди, кейинги рақиб Италия

Кеча Саудия Арабистони терма жамоаси Греция билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Испаниянинг Севилья шаҳрида ўтган беллашувда араблар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда Салим Ал Давсари ҳисобни очган бўлса, баҳс тугаши арафасида Муҳаммад Каноо якуний натижани ўрнатди.

Хуан Антонио Пицци шогирдлари 9 май куни Кадис шаҳрида Жазоир терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Саудия Арабистони ЖЧ-2018 бошлангунига қадар яна учта ўртоқлик учрашуви ўтказишади:

28 май Италия (Швейцарияда)
3 июнь Перу (Швейцарияда)
8 июнь Германия (Германияда)

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони 14 июнь куни ЖЧ-2018 очилиш учрашувида Россия билан ўйнайди. Унинг гуруҳида Уругвай ва Миср терма жамоалари ҳам бор.


15 май. Испания. Севилья. "Олимпия" стадиони.
Саудия Арабистони - Греция 2:0
Бош ҳакам: 
Карлос Дель Серро (Испания)
Голлар: Салим Ал Давсари 19, Муҳаммад Каноо 79

Саудия Арабистони: Ёсир Ал Мусайлим, Осама Ҳавсави, Ёсир Ал Шаҳрони, Омар Ҳавсави (Али Албулайҳи, 63), Муҳаммад Ал Бурайк (Саид Ал Мувалад, 86), Тайсир Ал Жассим (Муҳаммад Каноо, 63), Яҳё Ал Шеҳри, Салмон Ал Фараж, Салим Ал Давсари, Абдуллоҳ Отайф (Абдулмалик Ал Ҳайбари, 82), Муҳаммад Ал Саҳлави (Фаҳад Ал Муваллад, 72)

Греция: Баркас (Жианниотис, 46), Жианноулис, Рисванис, Николаоу, Циолис (Андроутсос, 71), Тахцидис, Бакакис, Пелкас (Мандолас, 60), Бакесетас (Галанапулос, 90+2), Маниас (Кулурис, 60), Лимниос (Ламбропулос, 46)

Четлатиш: Жианноулис 43

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика