RU

Последние новости

20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 20:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  15 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:30Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  2 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  12 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  16 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  21 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3

Ўртоқлик учрашуви: "Оқ-тепа" - "Олмалиқ" 1:6 Новости

Ўртоқлик учрашуви: "Оқ-тепа" - "Олмалиқ" 1:6

"Олмалиқ" бугун навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.

Биринчи лига вакили "Оқтепа"га қарши ўйинда жамоамиз йирик ғалабани қўлга киритди. Биринчи таймда мезбонлар жамоамизга жиддий қаршилик кўрсатди. Дастлабки гол ўйиннинг 41-дақиқасида амалга оширилди. Зоҳир Пиримовнинг аниқ тўп оширишини Никита Павленко голга айлантирди. Иккинчи таймдаги ўзгаришлар жамоамиз ўйинини янада кучайтирди. Исломбек Исоқжонов ҳисобни иккитага оширган бўлса, Дониёр Исмоилов кучли зарба билан натижани йириклаштирди. Шундан сўнг, Арслонмурод Аманов тўртинчи голни киритди. Бунга жавобан рақиб пенальтидан ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи собиқ "Олмалиқ" футболчиси Собир Усмонхўжаев бўлди. Туркманистонлик легионер бешинчи голга муаллифлик қилди ва бу баҳсда дублга эришди. Ўйинда сўнгги гол Миржамол Қосимов томонидан пенальтидан амалга оширилди.

Учрашувда иштирок этган ва жамоа кўригида бўлган Достон Тошматов, Диан Талхатов ва Тимур Шариповларга жавоб берилди.

Бу баҳсда жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга тушишди.

"Оқтепа" - "Олмалиқ" 1:6
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Санжар Шоюсупов.
Голлар: Собир Усмонхўжаев пен. - Никита Павленко, Исломбек Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Арслонмурод Аманов 2та, Миржамол Қосимов пен.
"Оқтепа": Баҳодир Мирсоатов, Махсуд Ҳайитов, Расул Раҳмонбердиев, Фарҳод Мираҳматов, Зоҳид Раупов, Арайк Бобоев, Собир Усмонхўжаев, Ильдар Магдеев, Азиз Муротов, Анвар Раҳимов, Абдулатиф Абдуқодиров.
Захирадан майдонга тушганлар: Виктор Клишин, Никита Ефременко.

"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Азамат Исроилов, Азизбек Суюнов, Саидкомил Акбаров, Диан Талхатов, Ненад Кисо, Никита Павленко, Достон Тошматов, Диёр Туропов, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Миржамол Қосимов, Мурод Ражабов, Исломбек Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Тимур Шарипов, Муҳаммад Исаев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика